UZ

Сўнгги янгиликлар

19:36Расман: Ойбек Рустамов — "Насаф" ўйинчиси  2 19:22ПСЖ Мбаппе ишида ютқазди ва йирик миқдорда компенсация тўлайди  1 18:55"Жар" стадиони "Фейр-плей" совринига лойиқ кўрилди  3 18:34Бруну Фернандеш: "Манчестер Юнайтед" кетишимни истаган, бундан кўнглим оғриган"  2 18:12Александр Хомяков: "Аввало, руҳий босимни енгиб ўтишимиз лозим эди"  2 17:58Неъматулла Қуттибоев: "Маҳорат ўз сўзини айтди"  7 17:35Доннарумма — ФИФА талқинига кўра 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони  0 17:09Мирзаҳаким Тўхтамирзаев футбол шарҳловчилигига қандай кириб келганини айтди  5 16:37Мукофот жамғармаси — 1 миллиард сўм. United MFL — Ўзбекистондаги биринчи медиа футбол лигаси ташкил этилмоқда  6 16:31МЮ 40 млн фунтлик хавбекка кўз тикди  0 15:58"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!  37 15:39Суперлига-2025: мавсум якунлари — дубллар ёмғирдек ёғди, хет-трик эса...  2 15:18Расман: ОКМК ҳужумчиси Таиланд жамоасига ўтди  3 14:57Суперлига кашфиётларидан бири муваффақиятли операция қилинди  1 14:35Норчаев бугун Германияда операция қилинади  1

“Баркамол авлод” – “Наврўз Кубоги-2017” ғолиби! Янгиликлар

“Баркамол авлод” – “Наврўз Кубоги-2017” ғолиби!

5-22 март кунлари Фарғонада анъанвий тарзда ўтказиб келинадиган “Наврўз Кубоги” баҳслари бўлиб ўтди.

Бу йилги турнирда 16 та жамоа тўрт минтақага бўлинган ҳолда кураш олиб боришди. Учрашувлар Фарғона, Марғилон, Қўқон шаҳарлари ва Риштон туманида ўтказилди. Ўз минтақаларида биринчи ўринни қўлга киритган – “Баркамол авлод”, “Тошлоқ”, “Қўқон-1912” ва “Олтиариқ” жамоалари ярим финалга йўлланма олишди. Ярим финал ва финал учрашувларига Фарғона давлат университетининг спорт соғломлаштириш мажмуаси (собиқ “Марказий” стадион) мезбонлик қилди.

Биринчи ярим финалда – “Қўқон-1912” – “Тошлоқ” жамоалари куч синашишди. Ушбу беллашувда тошлоқликлар рақибларини 4:2 ҳисобида доғда қолдиришди.
Иккинчи финалчи номи – “Баркамол авлод” – “Олтиариқ” учрашувидан кейин маълум бўлди. Мусобақага пухта тайёргарлик кўрган - “Баркамол авлод” 2:1 ҳисобида рақибини доғда қолдириб, ҳал қилувчи ўйинга йўлланма олди.

22 март куни мусобақа ғолиби аниқланди. “Баркамол авлод”-“Тошлоқ” учрашуви кескин ва муросасиз тарзда кечди. Ўйинда “Баркамол авлод” вакиллари 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, бош соврин эгасига айланишди.

Мусобақа якунига етгач, одатга кўра, ғолиб ва совриндорлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

Ушбу турнир Фарғона вилоят ҳокимлиги, Фарғона вилояти футбол федерацияси ходимлари томонидан юқори савияда ташкил этилганини эътироф этиш лозим.

Аброр Деҳқонов

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика