UZ

Сўнгги янгиликлар

20:51"Ливерпуль" янги аъзоси Тиаго: "Имкон қадар кўпроқ соврин ютишни хоҳлайман"   2 20:39Ретро! Сардорлик боғичидаги Рўзиқул Бердиев, захира ўриндиғида сигарет чекаётганлар ёхуд 13 йил аввал ўтказилган "Лой жанги 2"дан ФОТОРЕПОРТАЖ  1 20:35Coca Cola Суперлигаси 16-турида фаолият олиб борадиган расмийлар  0 20:30"Лейпциг" ўз таркибини Перишич билан кучайтириб олмоқчи   0 20:14Расман: Тиаго "Бавария"дан "Ливерпуль"га ўтди   14 20:09"Абрамов мени "Локомотив"га олиб ўтмоқчи эди" - Самир Бекрич билан катта интервью  0 20:04"Тезкор студия". "Пахтакор" гуруҳдан чиқа оладими? Элдор Суюнов қизил карточкани атайин олганмиди? Бошловчи эфир вақтида нега ғазабланди?   5 19:52FIFA 21. Пас бериш бўйича энг яхши кўрсаткичга эга футболчилар (Топ-10)   11 19:37Olamsport: Фергюсон UFC 254 турнирида жанг қилмайди, Чимаев Адесанья ва Усманнинг камарига кўз олайтиряпти  0 19:33ЕЛ. "Ростов" плей-оффда "Тоттенхэм" билан тўқнаш келиши мумкин  15 19:24PlayStation 5 қачондан сотувча чиқиши маълум   3 19:21Диққат! championat.asia сайти танлов эълон қилади  5 18:47Агар яхши таклиф тушса, "Арсенал" хавбеки клубдан кетиши мумкин  0 18:35Про лига. "Шўртан" - "Динамо" учрашувида 4та гол урилди  16 18:23Расман: Гонсало Игуаин - "Интер Майами" футболчиси  3

Барезини ўзига кумир деб билган Мустафо Белялов пайғамбар ёшида! Янгиликлар

Барезини ўзига кумир деб билган Мустафо Белялов пайғамбар ёшида!

Бугун, 4 июнь куни "Пахтакор" жамоаси тарихидаги энг яхши ҳимоячилардан бири, шонли клуб таркибида 183 та расмий учрашувда майдонга тушган тожик ўғлони Мустафо Белялов таваллуд топган кун.

Мустафо Белялов 1957 йилнинг 4 июнь куни Тожикистоннинг ўша пайтдаги Хўжанд вилояти Чкаловск шаҳрида Осмон ака ва Сария аялар оиласида дунёга келган. Ўн ёшидан футбол билан профессионал даражада шуғуллана бошлаган. Биринчи мураббийи Владимир Бурдиндан Чкаловскдаги БЎСМда миллионлар ўйини сир-асрорларини ўрганган. 1974-1978 йилларда Тожикистон давлат жисмоний тарбия институтининг футбол бўлимида таҳсил олган. 

Белялов машҳур мураббий Иштван Секечнинг таклифи билан Душанбенинг "Помир" клубида катта футболдаги шонли йўлини бошлайди. Ўша пайтда у институтнинг иккинчи босқич талабаси эди. "Помир" эса собиқ иттифоқ чемпионатининг биринчи лигасида ўйнарди. Тақдирни қарангки, Мустафо илк голини Иттифоқ кубогининг минтақавий учрашувида "Пахтакор" дарвозасига киритган. Учрашув душанбеликларнинг кичик (1:0) ҳисобдаги ғалабаси билан якунланган. 1981 йили Секеч "Пахтакор" бош мураббийи этиб тайинланади. Табиийки, Секеч таркибни кучайтириш мақсадида ўзи яқиндан билган футболчиларни "Пахтакор"га чорлайди. Улар орасида Мустафо Белялов ҳам бор эди. 


Бугунги юбиляримизнинг "Пахтакор" либосидаги илк расмий ўйини 5 май куни Тошкентда Москванинг "Динамо" клубига қарши бўлиб ўтган. Учрашувда майдон эгалари Андрей Якубик ва Игорь Семенконинг голлари эвазига ғалаба (2:1) қозонган. Меҳмонларнинг ягона голига кейинчалик мураббийликда ҳам машҳурликка эришган Валерий Газзаев киритганди. Белялов иккинчи бўлим бошларида Низом Нортожиевнинг ўрнини эгаллаган. Ўзи учун "Пахтакор"даги илк мавсумида 19 та ўйинда майдонга тушиб, "Динамо" (Москва) ва "Шахтёр" (Донецк) клублари дарвозасини ишғол қилган. Ҳимоячи учун бу яхши кўрсаткич. 

Мустафо Белялов собиқ иттифоқ олимпия терма жамоаси таркибида 7 та ўйин ўтказган. Виктор Сальков бошчилигидаги олимпиячилар сафида Виктор Чанов, Игорь Беланов, Валерий Газзаев, Игорь Лорионов, Фёдор Черенков сингари машҳур футболчилар ўйнарди. Мустафо 1984 йилнинг охиригача "Пахтакор" шарафини ҳимоя қилган. 1985 йилги мавсумни эса Озарбайжоннинг "Нефтчи" жамоасида бошлаган. У уч йил давомида Боку шаҳрининг бош жамоасида ўйнаган. 1988 йилда афсонавий Биродар Абдураимов "Пахтакор"га бош мураббий этиб тайинлангач, Белялов яна Тошкентга қайтган. 



Белялов футболчилик фаолиятини якунлагач, мураббийликда ўзини синаб кўради. У Бухоронинг "Нурафшон" жамоасига устозлик қилди. Унинг қўл остида жамоа 1995 йилги чемпионатдаги - 5-поғонадан жой олган. Белялов италиялик футбол афсонаси Франко Барезини ўзига кумир деб билган. 

Мустафо Белялов оилали, уч фарзанднинг отаси. Мустафо ва Элмасхонимларнинг никоҳ тўйлари 1984 йилнинг 20 июль куни бўлиб ўтган. Улар Элвина, Рустам ва Арслон исмли фарзандларни вояга етказишди. Бугунги кунда Белялов Тошкентда истиқомат қилади ва қурилиш моллари ишлаб чиқариш билан шуғулланади. 


Камолиддин Алимов тайёрлади

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика