UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00ЕЧЛ. "Галатасарой" плей-оффнинг илк баҳсида "Ювентус"ни йирик ҳисобда таслим этди  8 00:17ЕЧЛ. "Боруссия Д" – "Аталанта", "Монако" – ПСЖ. Таркиблар маълум  3 00:09ЕЧЛ. "Бенфика" – "Реал Мадрид". Бошланғич таркиблар аниқ!  9 00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  1 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  7 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  3 22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  13 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  2 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  0 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  3 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  52 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  3 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0 19:09"Барселона" — Ла Лигада пенальтидан гол ура олмаслик бўйича пешқадам  7

Барчаси "Мбаппе операцияси" ҳақида Янгиликлар

Барчаси "Мбаппе операцияси" ҳақида

2022 йил бошланишига 50 кун қолди.

Айнан шу кундан бошлаб "Реал Мадрид" Килиан Мбаппе билан тўғридан-тўғри, ҳеч кимдан сўрамай, ҳеч кимни огоҳлантирмай алоқага чиқиши мумкин. Футболчи ва ПСЖ ўртасидаги келишув кейинги йилнинг июнь ойига қадар мўлжалланган.

"Қаймоқранглилар" французни ёздаёқ жамоага олиб келишни исташганди, аммо ПСЖ ўз юлдузини ҳар қандай сумма таклиф қилинса-да, сотмасликка қарор қилди.

Юртимизда қор ёғди, бу эса бевосита қишдан дарак. Демак, қишки трансферлар ойнаси яқин. Шу ўринда "Мбаппе операцияси" ҳақида барча фактлар ва деталларни билиб қўйишнинг айни вақти, назаримизда.


Чиндан ҳам Мбаппе "Реал Мадрид" билан шартнома имзолайдими?

Вазиятдан оз бўлса-да, хабардор мухлислар яхши билишадики, Мбаппе келаси йил ёзда Парижни тарк этиб, "Реал Мадрид"нинг янги лойиҳасида асосий юлдуз сифатида ўз саргузаштини бошлаш ниятида турибди.

"Мен ПСЖ вакилларига июлдаёқ кетишни исташим ҳақида айтдим. Янги саргузашт вақти келди", – дея француз Лига 1ни тарк этиб, "Мадрид"га қўшилишни исташини кенг оммага эълон қилди.


Мбаппе ПСЖ билан шартнома муддатини узайтириш эҳтимоли борми?

Испанлар ПСЖ Мбаппени янги шартнома имзолашга кўндиришидан хавотирда, бироқ "қаймоқранглилар" ўйинчи дастлабки қарорини ўзгартирмаслигидан умидвор.

Омадсиз уринишлардан кейин ПСЖ футболчи маошини йилига 25 миллион еврога кўтаришга тайёр ҳамда французни ҳужум чизиғини Лионель Месси, Неймар ва Мбаппе учлиги ташкил қилувчи кучли янги лойиҳа билан сақлаб қолмоқчи.


Килианнинг яқинлари якуний қарорга қанчалик таъсир ўтказиши мумкин?

Мбаппенинг онаси шартнома муддатини узайтириш вариантини инкор этмади ва футболчи оиласидагилар ҳамда агент бу борада қанчалик таъсир кучига эга эканлигини аниқлаш лозим.

"Отаси шу ерда қолишимизни хоҳлайди, мен ва адвокатимиз эса кетиш тарафдоримиз, аммо ҳеч биримиз унинг ўрнига қарор қабул қилмаймиз", – деганди сал аввал Мбаппенинг онаси. "Бугунги кунда ПСЖ билан музокаралар давом этмоқда ва барчаси жойида".



"Реал Мадрид" январдаёқ Мбаппе трансферини амалга ошириши мумкинми?

"Реал Мадрид" ушбу вазиятда ПСЖга бўлган ҳурматни ифодалаш мақсадида, яна бир таклиф юбориши мумкинлигини рад этмаяпти. Шу йўл билан Қироллик клуби Мбаппени эркин агент сифатидагина қўлга киритиш ниятида эмаслигини кўрсатиб қўяди. Август ойидаёқ "қаймоқранглилар" нафақат французлар балки барчага, бу трансфер йўлида футболчининг тугаб бораётган шартномасидан фойдаланиб қолиш ниятида эмаслигини намоён қилди.

"Мадрид"дагилар қишда Мбаппе хизматлари учун таклиф қилиниши мумкин бўлган сумма борасида аниқ рақамларни муҳокама қилмаган, лекин клубдагилар ПСЖ ҳар қандай таклифни рад қилади деб ҳисоблайди.


Ва ниҳоят, Винисиуснинг "ўйини очилгани" "Мбаппе операцияси"га таъсир қиладими?Винисиус жорий мавсумни кўтаринки руҳда ўтказаётгани, "Мадрид"нинг Мбаппе борасидаги қарорига таъсир қилмайди. Аксинча, "қаймоқранглилар" бу икки футболчини бирлаштириб, айнан улар янги даврни бошлаб беришлари ҳамда клубни ҳам майдондаги ютуқлари, ҳам маркетинг томондан фойдасига хизмат қилади деб ҳисоблайди. Мбаппе трансферидан қатъи назар, "Реал Мадрид" Винисиусни ўз лойиҳасининг муҳим фигураси деб билади.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика