UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41"Реал" яна бир футболчиси билан узоқ йиллик шартнома имзолади  1 18:32Ашхобод. Ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокларидан онлайнни битта саҳифа орқали кузатиб боринг  5 18:16"Тосно" ютқазди, Галиулин майдонга тушмади (+ФОТО)  4 17:58Омар Момани ўзбекистонлик карикатурачини мақтади (+ФОТО)  13 17:45Каталония клуби йирик ғалабага эришди (+ФОТО)  2 17:33"Милан" чемпионатдаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди (+ФОТО)  19 17:27"Ростов" - "Локомотив". Таркиблар эълон қилинди  12 17:13Юрагига "Mes que un club" ёзуви туширилган стадион бугун 60 ёшга тўлди  13 16:44Омар Моманидан янги карикатура: Шварценеггер: "Месси ҳақиқий Терминатор"  19 16:19Чемпионлар лигаси. 2-тур. Сешанба кунги ўйинларда қайси ҳакамлар ишлашади?   19 16:10FIFA18: Тўп билан ва тўпсиз югуришда ким тезроқ? Месси-Роналду-Неймар (видео)  10 16:07АПЛда бу мавсум энг кўп "қуруқ ўйин" ўтказган дарвозабон кимлигини биласизми?   12 15:45Давид Сильва голли паслар қироли ФОТО  15 15:23Бензема "Реал" совға қилган машинада аварияга учради (фото)  13 15:20Olamsport: Шевченко Лондондаги оқшомда ғалаба қозонди, "Улкан тож" ғолиби Тошкент Опен турнирида иштирок этади  3

23 апр 01:35
Янгиликлар

Барча масала Лондонда ҳал этилади

Европа чемпионлар лигаси ярим финал доирасидаги "Атлетико" - "Челси" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда олиб борилади.
ЕЧЛ, ярим финал. Дастлабки ўйин.

"Атлетико" - "Челси" 0:0

"Висенте Кальдерон" стадиони.

"Атлетико":
Куртуа, Хуанфран, Миранда, Диего Годин, Луис Фелипе, Марио Суарез (Соса, 80), Габи, Коке, Рауль Гарсия (Вилья, 86), Диего (Арда Туран, 60), Диего Коста.

"Челси":
Чех (Шварцер, 18), Коул, Давид Луиз, Кэйхилль, Терри (Шюррле, 73), Аспиликуэта, Рамирес, Лэмпард, Оби Микел, Виллиан (Демба Ба, 90+4), Торрес.

Огоҳлантиришлар:
Лэмпард (64), Габи (76), Оби Микел (76), Демба Ба (90+5)

                             МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                       
ЯНГИЛАШ

Демак бугунги баҳс нурсиз дуранг билан тугади. Ҳаммаси Лондондаги баҳсда ҳал этиладиган бўлди!
Доимо соғ-саломат бўлинглар! Хизматингизда Шаҳбоз Беғамов бўлди. Эътиборингиз учун ташаккур!
Тунингиз осуда ўтсин!

Учрашув якунланди!

90+5` Демба Ба огоҳлантириш олмоқда. Ҳа, у бекорга тушмаган экан!

90+4` "Челси"  таркибида сўнгги ўзгариш: Виллиан ўрнига Демба Ба тушди.

90+3` Арда Тураннннннннн! Узоқдан берилган зарбаааааа... Лекин яна ноаниқ....

90+3` Диегоооо Костаа! Шварцер!!!!!!!!!


90+2` Учрашувга 5 дақиқа вақт қўшиб берилди.

90+1` "Атлетико" тезкор ҳужум уюштирди. Лекин самарасиз...

90` Давид Луиз! Луизнинг тепган тўпи ноаниқ кетди. Моуриньодан эса қарсаклар..

89` Ана керак бўлса! Фернандо Торрес жарима майдончаси ичига ёриб кираётган пайтда унга нисбатан қоида бузилди. Хавфли жарима зарбаси!


88` Сўнгги дақиқалар... Асаблар....

87` "Челси" ҳам ўз омадини рақиб жарима майдончаси олдидан излашга уриниб кўрди. Лекин "Атлетико" ҳимоячилари хавфни бартараф этишди.

86` Рауль Гарсия ўрнига Давид Вилья.

86` "Челси" футболчилари "Атлетико" жарима майдончаси олдида рақибига прессинг уюштиришди. Сал бўлмаса Торрес тўпни олиб қўярди...

85` Яна "Атлетико"нинг ҳужуми. Рауль Гарсиянинг боши билан берган навбатдаги зарбаси яна ноаниқ.

83` Диего Коста! Коста бугун жарима майдончаси ичида эркин ҳаракат қила олмаяпти. Шунинг учун ҳозир келган тўпни тўғирлаб олмасдан чалқанча услубда зарба берди. Лекин ноаниқ... Чиройли, аммо ноаниқ зарба!

81` "Атлетико" ҳужумлар ёмғирини бошлаб юборди. "Челси"нинг ҳимоя қўрғони ҳозирча ғолиб...

80` Суарез ўрнига Соса майдонга тушмоқда.

79` Арда Туран!!!!!!!! Арданинг боши билан берган зарбаси бироз ноаниқ кетди. Ҳисоб очилиши мумкин эди...

78` Рауль Гарсияга ажойиб тарзда етказиб берилган эди тўп. Гарсия бу вазиятга тайёр эмаслиги унга панд берди. "Атлетико" босмоқда. "Челси" айни пайтда ҳимоя ҳақида ўйлашга мажбур.

77` Габиииии! Шварцер!!!!! Жаримадан зўр зарба ва ажойиб "сейв"!

76` Оби Микел ва Габи сариқ карточкаларниишлаб олишди. "Атлетико" эса жарима тўпини...

75` Майдонда олиш, уриш ва тўполон... Ўйинни шундай қизитишмоқда футболчилар....

73` Жон Терри майдонни тарк этди. Шюррле майдонга тушди.

71` Жозе Моуриньо ўйинни кучайтира оладиган футболчини майдонга чиқариши керак...

69` "Атлетико"нинг иккинчи қаватдаги режаларини Шварцер ва Терри йўққа чиқаришмоқда.

67` Арда Тураннинг майдонга тушиш мезбонларнинг ўйинини бироз кучайтира олди. Ҳужумлар ташкил этилмоқда. Аммо сўнгги бекат "Челси" ҳимоячилари бўлмоқда. Дарвоза томонгача иш бормаяпти.

66` Франк Лэмпард жавоб ўйинини ўтказиб юборади энди.

65` Учрашувдаги илк огоҳлантириш - Франк Лэмпард.

63` Жарима зарбаси самарасиз якунланди. Терри ва Кэйхилль бугун "Атлетико" ҳужумчиларига имкон беришмаяпти.

62` "Атлетико" жарима зарбасини ишлаб олди. Хавфли бўлиши мумкин.

60` Диего ўз ўринин Арда Туранга бўшатиб бермоқда.

59` Фернандо Торрес! "Атлетико"нинг собиқ футболчиси бирин-кетин рақиб футболчиларини алдаб ўтди ва дарвозага тўпни тепди. Тибо Куртуа учун бу ортиқча қийинчилик тўғдирмади.

57` "Челси" олдинга бормоқда. Лекин улар ўз ҳужумларини ривожлантиришда бугун анчагина оқсашмоқда. Эден Азар ва Оскарларнинг йўқлиги билинмоқда.

55` "Атлетико"нинг ҳужуми. Марко Шварцер югуриб чиқиб тўпни мушти билан уриб юборди. Тўп эса Диего Костага келиб тушди. Коста бир футболчини алдади ва дарвозага зарба йўллади. Лекин Шварцер ушбу тўпни ушлаб олди.

53` Марко Шварцер бурчакдан йўналтириган зарбани ушлаб олди ва ўз жамоаси ҳужумини бошлаб бермоқда.

52` "Атлетико" позицион ҳужум ташкил этмоқда. "Челси" ҳимоячиси Эшли Коул тўпни майдондан чиқариб юборди. Бурчак тўпи.

51` Давид Луиз тиббий ёрдам олмоқда. Наҳотки яна иккинчи бор мажбурий ўзгариш кўрамиз?

50` Майдонда тушунмовчиликлар юзага келди. Футболчилар ўзаро орани очиқ қилишмоқчи...

48` Тибо Куртуа дарвозаси томон зарба берилди. Лекин белгиялик посбон ўз ўрнида.

46` Умид қиламиз, иккинчи бўлимда чиройлироқ ва ёрқинроқ футбол кўрамиз.

Иккинчи бўлим бошланди!

Бироз дам оламиз! Ҳа айтганча, ухлаб қолиш йўғ-а?!

Биринчи бўлим тугади. Танаффус!


45+2` Жарима тўпини "Челси" амалга оширди. Давид Луизнинг узоқ тайёрлаб тепган зарбаси жонли деворгача етиб борди...

45` Биринчи бўлимга 4 дақиқиа вақт қўшиб берилди.

44` Моуриньо чанқаган кўринади. Баъзи мухлисларни эса уйқуси келганлиги ҳам мумкин... Танаффус яқин!

43` Кечирасизлар-у, лекин "Челси" жуда ёпиқ ўйин кўрсатмоқда. Мураббий танлови шундай.  Жозе айнан шу услуб билан ўзига керакли натижани илиб кетмоқчи! Якунда у тўғри қарор қабул қилганми-йўқми билиб оламиз...

41` Диего Коста! Ушбу форвард Шварцер дарвозаси томон зарба йўллади. Лекин тўп йўлига Аспиликуэта  туғаноқ бўлди. Диего Коста эса пенальти сўради. Ҳакам ўйинни давом эттиравер деди. Такрорий лавҳа шуни кўрсатдики, ҳакам тўғри гапирган экан!

40` Ҳозирча ҳаммаси Жозе Моуриньо хоҳлаганидек давом этмоқда дея оламиз. Албатта Чех билан бўлган воқеадан ташқари.

38` "Челси" бурчак тўпини амалга оширди. Лекин Тибо Куртуа уларнинг ҳаракатларини чипакка чиқарди ва тўпни эгаллаб олди.

34` Суарез томонидан кучли зарба! Зарбага бирозгина аниқлик етишганида балки ўйиндаги ҳисоб очилиши мумкин эди. Илк хавфли зарба "Атлетико" футболчиси томонидан ижро этилди.

32` Оби Микел рақиб футболчисига нисбатан қоидани бузди. Коке томонидан ижро этилган жарима зарбасини меҳмонлар ҳимоячилари бартараф эта олишди.

31` Дарвоза томон бош билан берилган зарба муаллифи Рауль Гарсия бўлди. Лекин Шварцер бу вазиятда ўйинга киришишига тўғри келмади.

29` "Атлетико" рақибига нисбатан фаолроқ ва очиқроқ ўйин кўрсатмоқда. Диего ҳозир бошқа бир Диего Костани қулай вазиятга чиқармоқчи бўлди. Лекин унинг ўйлаган режасини "Челси" ҳимоячилари "ўқий" олишди.

27` "Атлетико"нинг узоқ ўйлаган ҳужуми амалга ошмади. "Челси" эса тезкор қарши ҳужумда ҳаракат қилиб кўрдик. Лекин Рамиреснинг зарбаси ноаниқ чиқди.

25` Ўйин юқори даражада ва ҳужумкор ўтяпти деб бўлмайди. Лекин ўйин динамикаси ва ички даражаси жуда юқори ва буни ҳис этиш қийин эмас. Жамоалар хато қилиб қўйишдан қўрқиб ҳаракат қилаётгандек.

23` Тибо Куртуани бугунги ўйинда ўзининг жамоасига қарши майдонга тушишига Жозе Моуриньо қаршилик қилганди. Лекин УЕФА бу мусобақада ким хўжайин эканлигини эслатиб қўйгани Моуриньо ва "Челси"ни хоҳишини амалга оширмади. Қолган вақтларда "Челси" асосий посбонисиз. Жозе Моуриньонинг кўзига энди рақиблар дарвозасини қўриқлаётган, аслида эса  "Челси"га тегишли бўлган Тибо Куртуа "ёмон" кўринаверса ажаб эмас!

21` "Челси" бурчак тўпи тепди. Хавфли кўриниш олган бу стандарт вазияти, ҳакамнинг қоида бузилгани ҳақидаги хуштаги билан тугади.

20` "Атлетико" посбони Тибо Куртуа аслида "Челси"га тегишли дарвозабон. Лекин у бугун "Челси"га қарши. Камига айнан унинг жамоасига қарши ўйин пайтида Чех жароҳат олди. Моуриньони тушунса бўлади....

19` Демак ўйин давом этади.

18` Ҳа, жароҳат жиддий бўлиб чиқмоқда. Чех шифокорлар кўмаги остида  майдонни тарк этмоқда. Шварцер энди лондонликлар дарвозасини қўриқлайди.

17` Чехга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда. Ўйинни давом эттира оладими? Шварцер эса машғулотларни бошлаб юборди...

15` Ойойойой! "Атлетико" бурчак тўпи тепди. Петр Чех жонбозлик кўрсатиб тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишда қаттиқ жароҳат олди. Чех эса тезда ўзини алмаштиришларини сўради. Бу энди "Челси"га нечпўлдан тушди-а?

14` "Челси" ниҳоят тўпни ўз назоратига олди. Бу ҳолатни "Висенте Кальдерон" стадионига йиғилган мухлислар ҳайқириқлар билан кутиб олишди.

12` Ўйинни иккинчи томонга қўчди. "Челси" майдон марказидан жарима тўпи тепди. "Атлетико" ҳимоячилари бу вазиятда аниқ ҳаракат қилишди.

10` Такрорий лавҳани кўрсатишди. Диего Коста ва Терри бироз кескин ҳаракат қилишган экан. Диего Жон Террига "елка" бериб, майдонда ким хўжайин эканлигини эслатиб қўйди шекилли...

8` Майдон эгаларининг чап қанотдан уюштирган ҳужумларини Петр Чех бартараф этди.

7` "Атлетико" футболчилари майдонда тўп билан ҳаракат қилишмоқда. "Челси" бу вақтда ўз жарима майдончаси олдидан жой олмоқда. Ҳозирча тўп нариги томонга ўтгани йўқ. Қачон ўтаркин-а?

6` Ҳа, бугун Жозе Моуриньо ўйинни ҳимоядан бошлади ва шундай давом эттиришни режалаштиргани аниқ.

5` Рауль Гарсия майдонда ётибди. У бироз жароҳат олгандек...

3` Ҳозирча "Челси" тўпга деярли теккани йўқ. "Атлетико"нинг навбатаги ҳужумини ён ҳакам байроқчасини кўтарган холда тўхтатиб қўйди.

2` "Атлетико" учрашувни дадиллик билан бошламоқда. Жамоа футболчилари ўйин дебютидаёқ олдинга боришди ва дарвоза томон илк зарбани ҳам амалга оширишди. Тўғри, бу ерда зарбага аниқлик етишмади.

Учрашув бошланди! Демак кеттик...


Ўйин бошланишига барча нарса шай!

Европа Чемпионлар лигаси мадҳияси жарангламоқда... Ҳа, бу ўзгача турнир!!!!


Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

Жозе Моуриньо танлаган таркиб ҳужумкорликни ваъда қила оладиган даражада эмас. Лекин бу Моуриньо. Ундан ҳар балони кутса бўлади. Диего Симеоне эса бугун жамоаси ички чемпионат ва Чемпионлар лигасида бекорга бундай натижаларни қайд этмаётганини яна бир бор исботлаши талаб этилади. Бизни кескин курашларга бой бўладиган ажойиб футбол тўқнашуви кутиб турибди!

Демак, ҳамма ўз ишларини йиғиштириб қўядиган вақт яқинлашмоқда. Саноқли дақиқалардан сўнг Европа Чемпионлар лигаси ярим финал учрашуви "Атлетико" - "Челси" баҳси бошланади. Футбол мухлисларини ҳақиқий футбол байрами кутиб турганлиги аниқ. Ўйлаймизки, бугунги футбол беллашуви барчани "тунги уйқусини" қочириб юбора олади.

Учрашув бошланишига тобора оз вақт қолмоқда.

"Атлетико" футболчилари жойлашуви



"Челси" футболчилари жойлашуви



Торрес бугун асосий таркибда! Фернандо ўзининг жона-жон жамоасига қарши бугун майдонда ҳаракат қилади



Стадионга мухлислар ташрифи бошланмоқда


"Висенте Кальдерон" стадионидаги меҳмонлар кийиниш хонаси



"Челси" футболчилари стадионга кириб келишмоқда



Ассалому алейкум қадрли футбол ишқибозлари! Бугун Европада катта футбол байрами. Европа Чемпионлар лигаси ярим финал учрашувида "Атлетико" ҳамда "Челси" жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади. Ушбу қизиқарли ва муҳим беллашувдан сайтимиз орқали матнли онлайн трансляциясини уюштирамиз. Бугунги ўйин шарҳида Сиз азиз футбол мухлислари учун Шаҳбоз Беғамов ишлайди.

- Учрашув соат 23:45да бошланади.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

"ЧатBall" лойиҳасининг бугунги кун мавзуси: Келинг танишайлик! "ЧатBall" лойиҳасининг бугунги кун мавзуси: Келинг танишайлик!
Янги лойиҳамиз ҳақида хабар берган эдик. Сайтимиз ўқувчилари, айнан...  347
Олий лига. 22-тур. "Насаф"дан 6:0, "Қўқон-1912"дан 0:3, "Нефтчи" яна юта олмади Олий лига. 22-тур. "Насаф"дан 6:0, "Қўқон-1912"дан 0:3, "Нефтчи" яна юта олмади
Бугун олий лигада 22-тур ўйинлари давом эттирилди.  275
Дахшатли сенсация! "Реал Мадрид" ўз уйида "Бетис"га ютқазди Дахшатли сенсация! "Реал Мадрид" ўз уйида "Бетис"га ютқазди
Испания чемпионати доирасидаги "Реал Мадрид" –...  289
Олий лига. 22-тур. "Локомотив" "Пахтакор"га ютқазди ва бошқа ўйинлар Олий лига. 22-тур. "Локомотив" "Пахтакор"га ютқазди ва бошқа ўйинлар
Бугун олий лигада 22-турнинг дастлабки учта учрашуви бўлиб ўтди.  249
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: