UZ

Сўнгги янгиликлар

14:18"Тяньцзинь Тэда" - "Хэбэй Илиньшаньчжуан". Асосий таркиблар маълум  0 13:55МФЛ 11-тур рамзий жамоасидан ўзбекистонлик футболчи ўрин эгаллади  0 13:45"Навбаҳор" ФК: Илҳом Мўминжонов билан музокара олиб борилмаган  24 13:33Абрамов Қосимовдан реванш оладими? Сайтимиз ходимларидан бугунги ўйин учун ажойиб тахминлар   0 13:28Симеоне Суареснинг "Атлетико"га ўтишида муҳим ролни ўйнамоқда  0 13:04Карикатура: "Ливерпуль" "банда"сига Тиаго тез чиқишиб кетди  1 13:00Маэстронинг ажойиб старти: Пирло буюк мураббий бўла оладими?  3 12:47Футзал. 4-тур якунланди  1 12:40Фарғонада "Спорт мактаблари лигаси" мусобақаси якунига етди  0 12:29Дани Алвеш "Сан-Паулу"дан кетиб, Европага қайтмоқчи  0 12:12Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 12:00ПСЖ Теллес учун МЮга рақобат уюштиради  2 11:48Диёр Имомхўжаевни табриклаймиз!  22 11:28Карикатура: "Челси"нинг муаммоларида фақат Кепа айбдорми?  9 11:19"Насаф"да навбатдаги "топилма"  47

Балотелли, Маркович, Даунинг... "Ливерпуль" "осмонга учирган пуллар" Янгиликлар

Балотелли, Маркович, Даунинг... "Ливерпуль" "осмонга учирган пуллар"

Ҳар доим ҳам юқори темпда ишлашнинг иложи йўқ, баъзида хато орқали камчиликлар тўғриланади.

"Ливерпуль" - дунёнинг энг катта клубларидан бири, у ерда доимо чемпионлик учун кураш олиб борилади ва энг кучли футболчилар таркибда жам бўлади. Лекин шундай пайтлар бўладики, янги олиб келинган футболчилар ўз трансферини оқламайди. Келинг, бугун "Ливерпуль"нинг омадсиз трансферлари ҳақида гаплашамиз.

10. Пол Кончески

2010 йилнинг ёзида "Ливерпуль" "Фулхэм" фулбеки Пол Кончески учун 3,8 млн фунт тўлади. У Рой Хожсон жамоаси таркибида атиги 6 ой ҳаракат қилди. Истеъфодан кейин Конческини "Ноттингем Форест"га ижарага жўнатиб юборишди, бироз вақт ўтиб, уни 1,5 млн фунт эвазига "Лестер"га трансфер қилишди. "Ливерпуль"нинг кўплаб мухлислари ҳали ҳам Конческининг трансферини фақатгина менежмент учун бўлган, унинг қобилияти эса жамоага тортмайди деб ҳисоблашади. Полни у ерда илк кунданоқ ёмон кўриб қолишган, шундан сўнг унинг онаси интервьюда "Ливерпуль"ни жамоа эмас, бир қоп ахлатга тенглаштирган ва ўғлининг у ерга ўтишини ҳаётида йўл қўйган энг катта хатоси сифатида айтганди.

9. Фроде Киппе

Ўқувчиларимиз орасида ушбу исм фамилияни илк марта ўқиганлар ҳам топилади, буни қаранг, Киппе 1999-2002 йиллар давомида "Ливерпуль"да бўлган. Норвегиянинг "Лиллестрем" клубига ўтказиб берилган 1 млн фунт орқали уни "қизиллар" таркибига франциялик Жерар Улье олиб келганди. Ўша вақтда бу пул жуда ҳам катта сумма бўларди, устига устак футболчи ҳам топ-лиганинг топ-клубидан олинмаганди. Афсуски, футболчи "Ливерпуль" таркибида фақатгина Лига Кубогидаги икки ўйинда қатнашиш насиб қилган, бир йилдан кейин у "Сток Сити"га ижарага берилди, у ерда ҳам футболчи порлай олмади. 2002 йилларнинг бошида "Ливерпуль" ҳимоячини "Лиллестрем"га қайтариб юборди. Жамоада Фроде 18 йил ҳаракат қилиб, афсона сифатида фаолиятини якунлади.

8. Робби Кин

2008 йилнинг ёзида "Ливерпуль" бош мураббийи Рафа Бенитес жамоа таркибида "Астон Вилла" ярим ҳимоячиси Гарет Баррини кўришни истаганди, у ушбу футболчини Фернандо Торрес билан яхши келиша олишини инобатга олганди. Бироқ "қизиллар" раҳбарияти ушбу трансферни амалга ошира олишмади, унинг ўрнига "Тоттенхэм"дан 21,6 млн фунт эвазига Робби Кин олиб келинди. Аммо у "Ливерпуль"нинг мураккаб ўйин услубига мос тушмади. Илк гол 12-ўйинга келиб урилди. 28 расмий ўйинда у 7 гол ва 5 ассист қайд эта олди. Мавсум якунланганидан кейин "Ливерпуль" унинг трансфери хато бўлганини тушуниб етди ва Кин ортига қайтиб кетди. "Тоттенхэм" футболчисини 15 млн фунт эвазига қайтариб олди.

7. Бруно Шейру

2002 йилнинг ёзида Жерар Улье "Энфилд"га яна бир ватандошини олиб келди - "Лилль" хавбеки Бруно Шейру учун "Ливерпуль" 6 млн фунт тўлади. Улье уни янги Зидан деб атади ва жамоанинг янги даражага кўтарилишида унинг ҳиссаси катта бўлишини кўп бора таъкидлади. Аммо орадан вақт ўтиб, мураббийнинг устидан кулишни бошлашди, чунки Шейру "Энфилд"да "йўқолиб қолганди". Улье қўл остида Шейру 2 йил давомида 48 ўйинда қатнашди ва 5 гол урди. Ватандошининг истеъфосидан кейин футболчи аввалига "Марсель", кейинчалик "Бордо"га ижарага берилди. 2006 йилнинг ёзида эса у 900 минг фунт эвазига "Ренн"га сотиб юборилди.

6. Марио Балотелли

2014 йилнинг июлида "Ливерпуль" Луис Суарес борасида "Барселона"дан ажойиб таклиф қабул қилди. Уругвайликни сотиб юборган клуб эса тезкорлик билан унинг ўрнига бошқа футболчи топди. Ҳозирги мухлислар "Ливерпуль"нинг энг ёмон ёзи ҳақида шуни ёдга олишади. Боши берк кўчага кириб қолган "Ливерпуль" "Милан"дан 18 млн фунт эвазига Марио Балотеллини харид қилади. Ўшанда Рожерс жамоа сардори Стивен Жеррард билан суҳбати ҳақида гапирганди: "Олдимда бошқа вариант йўқ эди. Рулеткадан эса Балотелли чиқди". Балотелли ва "Ливерпуль" бир-бирига мос тушмаганини 28 ўйиндаги 4 гол билан келтириб ўтишимиз мумкин. Шундан кейин у "Милан"га ижарага берилган бўлса, 2016 йилнинг ёзида "Ницца" италияликни сотиб олди.

5. Эл-Хажи Диуф

2002 йил Япония ва Жанубий Кореяда бўлган мундиалда Сенегал термаси кутилмаганда порлаб чиқди. Африкаликлар таркибида Эл-Хажи Диуф ўзини ҳар томонлама кўрсата олди. Унинг ўйинларини кўрган Жерар Улье жамоага олиб келиш пайига тушди. Клуб футболчини "Франция"нинг "Ланс" жамоасидан 13,5 млн фунт эвазига харид қилди. Бироқ Дуифнинг "Энфилд"даги фаолияти унчалик чиройли бўлмади. Самарадорлик ҳам жуда пасайди - 80 ўйинда 6 гол ва 8 ассист. Умуман олганда ЖЧ-2002дан кейин футболчида юлдузлик касали бошланганди. У доимо жамоадошлари билан жанжаллашиб юрарди, шунингдек шундай интервью берган Стивен Жеррард билан ҳам мунозарага борган: "У келганида ҳали ҳеч ким эмаслигини айтгандим. У кўзларимга қарашдан қўрққанди. У мен билан гаплашишдан қўрқарди. У ҳеч ким эмасди, худди бўш жойдек эди. Келинг бир нарса, "Ливерпуль" футболчиси сифатида ундан бирор марта либосини ҳам сўрашмади. Мана бу аҳмоқ Жеррард эса дўстларига совға қилиши учун ундан Сенегал термасидаги либосини сўраганди". 2005 йилнинг ёзида "қизиллар" Дуифни кетказиб юборишди. У 4 млн фунт эвазига "Болтон"га ўтиб кетди.

4. Альберто Аквилани

2009 йилнинг ёзида "Ливерпуль" 18 миллион еврони "Рома" хавбеки Альберто Аквилани учун тўлади. Уни "Реал"га кетган Хаби Алонсонинг муносиб ўринбосари сифатида кўришганди. Келиши биланоқ унга 4-рақам тақдим қилинди. "Ливерпуль"нинг Аквилани билан шартнома имзолашни астойдил истаганини унинг жароҳати билан клубга келгани билан изоҳлашимиз мумкин. 28 ўйиндаги 2 гол ва 6 ассистентлик футболчининг "Ливерпуль"даги фаолияти қандай ўтганини кўрсатиб турибди. Бир йил ўтиб, Альберто "Ювентус"га ижарага берилди. Шунингдек, "Милан"да ҳам у шу тариқа фаолият олиб борди ва 2012 йилнинг ёзида у "Фиорентина"га 1,8 млн фунт эвазига сотиб юборилди.

3. Стюарт Даунинг

Хавбекни "Астон Вилла"дан "Ливерпуль"га "Энфилд" қироли Кенни Далглишнинг шахсан ўзи олиб келганди. Балки уни "Ливерпуль" таркибидаги фаолиятини жуда ёмон деб баҳолай олмасмиз, аммо унинг нархи 20,5 млн еврога тортмасди. Эркин агент сифатида клубга келган Крейг Беллами ва Макси Родригесларнинг 2011/12 йилги мавсумдаги ўйинларини инобатга олсак, Даунингни бир думалоқдан чиқа олмаётган футболчи сифатида тасаввур қилишимиз мумкин. У "Энфилд"да 2 мавсум давомида ўйнади, кейинчалик Рожерс уни хотиржамлик билан 5 млн евро эвазига "Вест Хэм"га сотиб юборди.

2. Энди Керолл

Торрес "Челси"га сотиб юборилганидан кейин "Ливерпуль" раҳбарияти унинг ўрнини "Ньюкасл"дан Энди Керолл билан тўлдирди. Трансфер учун оз мунча маблағ сарфланди дейсизми... Нақ 37 миллион фунт. Ўшанда Trasfermarkt портали ҳам бу борада тўхталиб, трансфер хато бўлганини, форвардга 2,25 миллиондан ошиқ тўланмаслиги кераклигини ёзганди. Қимматбаҳо ҳужумчи бир ярим йил давомида 58 ўйинда майдонга тушди ва 11 гол ҳамда 6 ассист қайд этди. Мураббий ва мухлисларнинг ишончидан чиққан футболчи "Вест Хэм"га ижарага бериб юборилди. Бундан клуб ғазнасига 15 млн фунт келиб тушди.

1. Лазар Маркович

Агарда пулларни ҳавога учириш ҳақида гап борса, 2014 йили Лазар Маркович учун "Ливерпуль" тўлаган маблағни ёдга олинг. 22,4 миллион евро ўшанда футболчининг "Энфилд"га олиб келиниши учун ишлатилганди. Бироқ футболчидан янада кўпроқ самарадорлик ва голлар кутишганди, лекин ундай бўлиб чиқмади. Маркович илк мавсумда барча турнирларда 34 ўйинда қатнашиб, 3 гол ва 1 ассист қайд этди. Бу эса клуб раҳбариятига футболчи жамоа даражасида эмаслигини билиш учун етарли бўлди, натижада Лазар қолган 4 йиллик фаолиятини бошқа жамоаларда ижара асосида ўтказди. 2019 йилнинг январь ойида "Ливерпуль" футболчини эркин агент сифатида қўйиб юборди.

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика