"Байер" Дердийокни олиб, Миликни ижарага бериб юборди

Tolibjon Qosimov
30 авг 2013, 18:05
"Байер" "Хоффенхайм" ҳужумчиси Эрен Дердийокни ижарага олди.
Аввалроқ 25 ёшли швейцариялик футболчи Ливеркузенда ўйнаган. Уч йил давомида "Байер" сафида 90та ўйинда майдонга тушиб 25та гол урган. Ўтган йили у "Хоффенхайм"га 5 миллион эвазига сотиб юборилганди.

Ундан ташқари "Байер" Аркадиуш Миликни бир йилга "Аугсбург"га ижарага бериб юборди.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›