Баҳром Ҳайдаров: "Сунъий майдон баҳона бўлиши керак эмас"
21 авг 2024 23:27
Янгиликлар
Баҳром Ҳайдаров: "Сунъий майдон баҳона бўлиши керак эмас"
Про-лиганинг 17-туридан ўрин олган "Арал" - "Қўқон-1912" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров матбуот анжуманида иштирок этди.
Ўйин ҳақида
- Тўғрисини айтганда бугунги ўйинга 3 очко учун келгандик. Нукусда "Арал"га қарши ўйнаш осон эмас. Бундай майдонда ўйнаш қийинчилик туғдиради. Бироқ бу баҳона бўлиши керак эмас. Ютишни истаган жамоа ғалаба учун ҳаракат қилиши керак. Ўйинимиз чиқмади. Ҳисоб адолатли деб ўйлайман, чунки ҳар икки жамоада ҳам ғалабага бўлган кучли иштиёқни кўрганим йўқ.
- Майдон ҳақида фикрингиз қандай?
- Албатта сунъий майдон айтиб ўтганимдек, баҳона бўлиши керак эмас. "Арал" жамоаси бу майдонга биздан кўра яхшироқ мослашган. Лекин ғалабани истаган жамоа шунга яраша ҳаракат қилиши керак. Иштиёқ бўлса, ютиб кетса бўлади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар