UZ

Сўнгги янгиликлар

22:23Флик "Реал Мадрид"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 21:47Эрлинг Холанд қойилмақом натижа кўрсатмоқда  1 21:23Ла Лига. Араухонинг сўнгги дақиқалардаги голи "Барселона"га "Жирона" устидан ғалаба тақдим этди. Флик четлатилди  63 21:12Суперлига. "Динамо" Самарқанд кунида "Бухоро"ни аяб ўтирмади   28 21:11Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" – "Галатасарай". Шомуродов асосийда, Файзуллаев қайдномада йўқ  10 21:10Шавкат Юсупов: "Пешқадамдан очко олиш биз учун ғалабадек бўлди"  0 21:00АПЛ. "Манчестер Сити" Холанднинг дубли эвазига "Эвертон"ни мағлубиятга учратди  4 20:45"Челси" жуда кўп қизил карточка олмоқда  3 20:43Бундеслига. ​"Бавария" – "Боруссия Д". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 20:39АПЛ. "Фулхэм" – "Арсенал". Таркиблар маълум!  2 20:20Мирко Йеличич: "90 дақиқа мобайнида ҳужумда ўйнаб, иккита голни стандартдан ўтказиб юбориш... Бу ҳақда гапириш қийин"  1 19:59БАА Про лигаси. Шукуров ва Мозговой жамоаси йирик ҳисобда мағлуб бўлди  4 19:39Постекоглу АПЛ тарихида энг тез истеъфога чиқарилган мураббий бўлди  2 19:00Суперлига. "Бунёдкор" 9 йилдан сўнг Наманганда "Навбаҳор"дан устун келди  44 18:49АПЛ клубида истеъфо юз берди  3

Баҳром Ҳайдаров: «Неъматилло Қуттибоев ўз характерини «Арал» жамоасига сингдира олмоқда» Янгиликлар

Баҳром Ҳайдаров: «Неъматилло Қуттибоев ўз характерини «Арал» жамоасига сингдира олмоқда»

Про лиганинг 24-туридан ўрин олган «Қўқон-1912» — «Арал» (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Баҳром Ҳайдаров матбуот анжуманида иштирок этди.

Жуда қийин учрашув бўлди. «Арал» охиргача ўйнайдиган жамоа. Жамоа доим тажовузкор ва охиргача ҳаракат қилади. Бу хислат уларга мураббийлари Неъматилло Қуттибоевдан ўтган деб айтсам, муболаға бўлмайди. У ҳам футболчилик фаолиятида доим олдинга ҳаракат қилган ва ҳар бир тўп учун охиргача кураш олиб борган. Неъматилло Қуттибоев ўз характерини «Арал» жамоасига сингдира олмоқда. Шунингдек, нукусликлар сардори Саламат Қуттибоевни ўйинларини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. У шу ёшида ҳам ёшларга ўрнак бўлмоқда.

Ўйин ҳақида гапирсак, ўйинда кўплаб вазиятларга эга бўлдик. Бўлим сўнггида бироз хотиржамликка берилдик ва гол ўтказиб юбордик. Шу сабабли ўйин охири бироз асабий ўтди. Ўйиндаги ҳаракатларимизни ҳали тўлиқ ўрганиб чиқамиз ва хатоларимизни тўғирлаймиз.

Бу турда «Бухоро» мағлуб бўлди ва жамоалар ўртасидаги фарқ 7 очкони ташкил қилмоқда...

Биз охиргача курашамиз. Жамоа сўнгги тўртта турда максимал даражада очко тўплашга ҳаракат қиламиз. Қолганини эса вақт кўрсатади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика