UZ

Сўнгги янгиликлар

20:08“Сўғдиёна” “Динамо”га қарши тайёргарликни бошлади  0 20:00Olamsport: Истомин Барселонадаги турнирда, Лола Каримова Сердюковани табриклади ва бошқа хабарлар  0 20:00ОЧЛ. "Бунёдкор" - "Ал Аҳли" 1:0 LIVE. Матнли трансляция  50 19:15ВИДЕО. "Насаф" - "Обод" 1:0  0 18:45Испан ОАВ "Барселона"га қарши ўйиндан сўнг Зиданни танқид қилишди  17 18:14Лам: "Бавария"нинг мақсади - Германия Кубоги финали"  1 17:43Хеккинг: "Германия терма жамоасини бошқариш? Нега энди йўқ?  2 17:35ФОТОГАЛЕРЕЯ. Футзал. Олий лига. Финал. Тақдирлаш маросими  4 17:30Спортчилар ижтимоий тармоқларда  4 17:12Яя Туре "Сити" ҳамда МЮ ўртасидаги ўйин ҳакамларсиз ўтишини истаган бўларди  14 16:41Асенсио: "Энди Испания чемпионлиги учун курашда фаворит йўқ"  15 16:28Олий лига. 7-тур рамзий терма жамоаси   11 16:26“Локомотив” стадионида “Локомотив” – “Ал Таавон” учрашувидан олдин расмий тадбирлар ташкил этилди  4 16:15ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Сўғдиёна" - "Нефтчи" 0:1  2 16:10"Челси" Перишич учун "Интер"га 65 млн. евро тўлашга тайёр  3

22 авг 13:00
Янгиликлар

Баҳром Ҳакимов: "Бугунги ўйинда "Насаф"нинг имконияти юқори"

Маълумки бугун Ўзбекистон Кубогининг ярим финалидан ўрин олган яна бир ўйин бўлиб ўтади.
Қаршида "Насаф" Тошкентнинг "Пахтакор" жамоасини қабул қилади. Ёдингизда бўлса ушбу жамоаларнинг пойтахтда ўтказган дастлабки учрашувида 0:0 ҳисоби қайд этилганди. Мазкур бўлажак ўйиндан олдин, ҳар ким турли хил фикрларни билдирмоқда. Биз эса ўз навбатида "Насаф" жамоасини кўп йиллар мобайнида бошқарган мутахассис Баҳром Ҳакимов билан ушбу ўйин олдидан фикрларини билишга қизиқдик.

- Баҳром ака, хабарингиз бўлса керак, бугун мамлакат Кубогининг яна бир ярим финал жавоб учрашуви бўлиб ўтади. "Насаф" - "Пахтакор" ўйини олдидан кимнинг имкониятини юқори баҳолайсиз?

- Бу икки жамоани бугунги кунда бошқариб келаётган мураббийлар, Рўзиқул Бердиев билан Мурод Исмоилов ўз вақтимда қўл остимда тўп сурган. Шу боис очиғини айтсам, менинг шахсий фикримдан сўнг, уларнинг бирор-бири мендан ранжиб қолишларини истамайман. Мурод билан ҳам, Рўзиқул билан ҳам муносабатларимиз жуда яхши. Лекин вазиятга реал баҳо берадиган бўлсак, бугунги ўйинда "Насаф"нинг финал йўлланмасини қўлга киритиш имконияти юқори деган бўлардим. Бундай дейишимнинг боиси, "Насаф" охирги пайтларда барқарор ўйин намойиш этиб келмоқда. "Пахтакор" эса аксинча, бир текис ўйин кўрсата олмаяпти. Шунингдек биринчи ўйинда 0:0 ҳисоби қайд этилгани ҳам, жавоб ўйинида қаршиликларнинг имкониятини ошириб юборгани аниқ.

- Бугун муваффақият қозонган жамоа финалда "Бунёдкор" билан рўбарў келади. Нима деб ўйлайсиз, бош совринни қайси жамоа қўлга киритади?
- Финалдан олдин бир нима деб бўлмайди. Чунки унда таҳминлар ўзини ҳамиша оқлайвермайди. Фикримизга мисол тариқасида ЕЧЛни ярим финалида рўбарў келган "Барселона" - "Бавария" тўқнашувини эслашнинг ўзи кифоя. Бу ўйиндан олдин кўпчилик, каталонияликларнинг ғалабасига ортиқча ишониб юборишганди. Аммо немислар таҳминларни барбод қилди.

Финалда "Бунёдкор"га "Пахтакор" ёки "Насаф" рақиблик қиладими, олдиндан жўяли фикр билдириш қийин. Чунки финал ўйинига ҳар ким турли хил холатда етиб келади. Айрим жамоаларда дисквалификация ёки жароҳат туфайли йўқотишлар бўлиши ҳам мумкин.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди 
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

"Эл-Классико"гача... "Эл-Классико"гача...
Бугун "Сантьяго Бернабеу"да "Реал" ҳамда...  221
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: