UZ

Сўнгги янгиликлар

08:17Максим Шацких: “Ёзги йиғиндан ва селекциядан кўнглим тўлди”  0 07:45Суперлига. Бугун дахшат учрашувлар бор  9 07:20Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Машъал" устидан ғалаба қозонди, ОКМК эса "Бухоро"ни мағлуб этди  0 00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  4 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  3 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  0 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  1 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  10 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  7 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  5 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  37 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   17 21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1

Баҳром Ҳакимов: "Бугунги ўйинда "Насаф"нинг имконияти юқори" Янгиликлар

Баҳром Ҳакимов: "Бугунги ўйинда "Насаф"нинг имконияти юқори"

Маълумки бугун Ўзбекистон Кубогининг ярим финалидан ўрин олган яна бир ўйин бўлиб ўтади.
Қаршида "Насаф" Тошкентнинг "Пахтакор" жамоасини қабул қилади. Ёдингизда бўлса ушбу жамоаларнинг пойтахтда ўтказган дастлабки учрашувида 0:0 ҳисоби қайд этилганди. Мазкур бўлажак ўйиндан олдин, ҳар ким турли хил фикрларни билдирмоқда. Биз эса ўз навбатида "Насаф" жамоасини кўп йиллар мобайнида бошқарган мутахассис Баҳром Ҳакимов билан ушбу ўйин олдидан фикрларини билишга қизиқдик.

- Баҳром ака, хабарингиз бўлса керак, бугун мамлакат Кубогининг яна бир ярим финал жавоб учрашуви бўлиб ўтади. "Насаф" - "Пахтакор" ўйини олдидан кимнинг имкониятини юқори баҳолайсиз?

- Бу икки жамоани бугунги кунда бошқариб келаётган мураббийлар, Рўзиқул Бердиев билан Мурод Исмоилов ўз вақтимда қўл остимда тўп сурган. Шу боис очиғини айтсам, менинг шахсий фикримдан сўнг, уларнинг бирор-бири мендан ранжиб қолишларини истамайман. Мурод билан ҳам, Рўзиқул билан ҳам муносабатларимиз жуда яхши. Лекин вазиятга реал баҳо берадиган бўлсак, бугунги ўйинда "Насаф"нинг финал йўлланмасини қўлга киритиш имконияти юқори деган бўлардим. Бундай дейишимнинг боиси, "Насаф" охирги пайтларда барқарор ўйин намойиш этиб келмоқда. "Пахтакор" эса аксинча, бир текис ўйин кўрсата олмаяпти. Шунингдек биринчи ўйинда 0:0 ҳисоби қайд этилгани ҳам, жавоб ўйинида қаршиликларнинг имкониятини ошириб юборгани аниқ.

- Бугун муваффақият қозонган жамоа финалда "Бунёдкор" билан рўбарў келади. Нима деб ўйлайсиз, бош совринни қайси жамоа қўлга киритади?
- Финалдан олдин бир нима деб бўлмайди. Чунки унда таҳминлар ўзини ҳамиша оқлайвермайди. Фикримизга мисол тариқасида ЕЧЛни ярим финалида рўбарў келган "Барселона" - "Бавария" тўқнашувини эслашнинг ўзи кифоя. Бу ўйиндан олдин кўпчилик, каталонияликларнинг ғалабасига ортиқча ишониб юборишганди. Аммо немислар таҳминларни барбод қилди.

Финалда "Бунёдкор"га "Пахтакор" ёки "Насаф" рақиблик қиладими, олдиндан жўяли фикр билдириш қийин. Чунки финал ўйинига ҳар ким турли хил холатда етиб келади. Айрим жамоаларда дисквалификация ёки жароҳат туфайли йўқотишлар бўлиши ҳам мумкин.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика