

ЖЧ-2022 саралаш баҳсларига тайёргарликни давом эттираётган Баҳрайн миллий терма жамоаси 3 ҳафталик йиғин бошлади. Жамоа бош мураббийи Элио Соуза ушбу йиғинга 26 нафар футболчини таклиф этган. Машғулотлар Манамадаги "Ал Аҳли" стадионида олиб борилмоқда.
Баҳрайн МТЖ шу ҳафтанинг якшанба куни БААга сафар қилади ва йиғинни ўша ерда давом эттиради. Йиғин давомида улар Тожикистон, Ливан ва БАА термаларига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказишади. Мазкур баҳслар 7, 12 ва 16 ноябрга белгиланган.



