UZ

Сўнгги янгиликлар

01:10Рамзий термадан 8 нафар “қизил иблис” жой олди  0 00:40Футбол агенти билан ҳазиллашманг!  1 00:27“Рома” янги формасини намойиш этди  1 00:21Россияда ўтказиладиган Конфедерациялар кубоги тарихдаги сўнги мусобақа бўлиши мумкин  2 23:56“МанСити” яна икки нафар футболчиси билан хайрлашди  3 23:37“Наполи” польшалик посбонга 3 йиллик шартнома таклиф қилди  0 23:22Руни келажаги борасида аниқ тўхтамга келди  7 23:12Карвахал ва Бэйл умумий гуруҳ машғулотларига қўшилишди  4 22:22UFC даги қирғизистонлик гўзал: Валентина Шевченко ҳақида  4 21:45Хави: "Ювентус" ЕЧЛни ютишга ҳақли"  17 21:06"Челси" машғулотига журналистлар қўйилди  1 20:38"Реал" ҳимоячиси ЕЧЛ финалига қадар тикланишга улгуради  8 20:09Бернд Лено "Наполи"га ўтиши мумкин  0 20:02Азиз Ҳайдаров ва Темурхўжа Абдухолиқов "Локомотив" сафида машғулот ўтказмоқда ФОТО  21 20:01Ёшлар лигаси. 12-тур. Бугунги барча ўйинлар якунига етди  7

08 май 22:19
Янгиликлар

Баҳодир Аҳмедов: "Қувайтга қарши учрашув биз учун финал бўлади"

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов, жамоа Осиё чемпионатининг ярим финалида Эрондан йирик ҳисобда мағлубиятга учраганидан фожиа ясаш керак эмаслигини таъкидлаб ўтди.
Учрашувдан сўнг, Аҳмедов журналистлар саволларига жавоб қайтарди. Ушбу саволлар ва терма жамоамизнинг бош мураббийи берган жавоблар қуйида келтирилган.

- Бугунги ўйинга қайдай таъриф бера оласиз?
- Бундай йирик ҳисобда мағлуб бўлиш жуда аламли. Лекин йигитларнинг ҳеч бирини ёмон ўйинда айблай олмайман. Бугун улар қўлдан келгунча ҳаракат қилишди. Ўйлашимча, нафақат Осиёнинг балким дунёнинг энг кучли терма жамоалари қаторига кирадиган Эронни мусобақада иштирок этаётган ҳеч қайси жамоа  бугун тўхтата олмасди.

- Жамоангизнинг мусобақадаги иштирокидан кўнглиз тўлдими?
- Умуман олганда, биз ёмон натижага эришганимиз йўқ. Осиёда камида тўртликка кирдик. Бундан ташқари бизни Қувайт билан бўлган учрашув кутиб турибди. Биз учун айнан шу баҳс финал даражасидаги ўйин бўлади. Ҳа, хайрон қолманг, гоҳо бази нарсаларга объектив қараш керак. Биз бугун Эронни юта олмасдик, бу нарса биринчи дақиқалардан яққол кўриниб қолди. Шу сабабдан, майдонга кўпроқ ёш ва тажрибасизроқ ўйинчиларни тушириб, уларга жуда катта тажриба мактабини ўтаб берадиган ўйинда синадик. Тўғри, биз 10та гол ўтказиб юборишни хоҳламаган эдик, аммо рақиб ўта кучли ўйин намойиш этди ва буни тан олиш керак. Бундан ташқари, асосий футзалчиларимизни биз Қувайт билан бўладиган ўйинга сақлаб қолишга ҳаракат қилдик. Қувайтни мағлубиятга учратсак, бу бронза медалларидан ташқари, Ўзбекистонга келаси Осиё чемпионатидан олдин жамоаларни саватларга тақсимланаётгани пайтида ҳам жуда катта фойда беради.

- Жамоангиз таркибида ёш футзалчилар кўплигига кўзимиз тушди. Мусобақага ёшлар билан келишдан нима мақсад кўзлаган эдингиз?
- Бу футзалчилар бизнинг келажагимиз. Уларни ҳозирдан бошлаб икки йилдан сўнг бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёрлаяпмиз. Айнан ўша мусобақага жиддий тарзда тайёргарлик кўрилиши керак, чунки 2 йилдан сўнг Осиё чемпионатининг ярим финалчилари қаторига кириш ва Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга бўлиш, бизнинг асосий вазифаларимиздан бири.

- Қувайтга қарши қандай тайёргарлик кўрмоқчисиз?

- Эртага машғулот ўтказамиз. Хатоларимизни ўрганиб чиқиб, кейинги ўйинга жиддий эътибор қаратамиз. Биз 3-ўринни эгаллаб, Ўзбекистонга медал билан қайтамиз деб умид қиламан.

- Финалда қайси жамоа ютади деб ўйлайсиз?

- Башорат қилиш мураббийнинг иши эмас. Японияга ҳам Эронга ҳам финалда омад тилайман.  

Манба: www.ufa.uz.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Нефтчи" дастлабки ўйинда кичик ғалабага эришди Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Нефтчи" дастлабки ўйинда кичик ғалабага эришди
Ўзбекистон кубоги 1/8 финалидан ўрин олган "Нефтчи" -...  138
Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Пахтакор" - "Насаф" 0:3 ва бошқа натижалар Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Пахтакор" - "Насаф" 0:3 ва бошқа натижалар
Бугун Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финал босқичи дастлабки ўйинлари...  129
"Малага" "Реал"га ўйинни сотганмиди? (видео) "Малага" "Реал"га ўйинни сотганмиди? (видео)
Бир неча кун олдин "Малага" ҳамда "Реал"...  87
Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Ўзбекистон - Мўғулистон ОНЛАЙН ВИДЕО Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Ўзбекистон - Мўғулистон ОНЛАЙН ВИДЕО
Таиландда футзал бўйича U-20 Осиё чемпионати давом этмоқда.  86
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: