UZ

Сўнгги янгиликлар

22:33Ла Лига. "Реал Мадрид" "Реал Сосьедад"га қарши ўйин учун бошланғич таркибини одатдагидек эрта эълон қилди  1 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  5 21:57U-23 Осиё кубоги. Ироқ – Вьетнам. Таркиблар аниқ!  10 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  90 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  39 21:14U23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  425 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни таъқиқлади  1 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  4 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  18 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  9 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  2 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6

Баҳодир Аҳмедов: Осиё чемпионатида асосан ёш футзалчиларни синовдан ўтказамиз Янгиликлар

Баҳодир Аҳмедов: Осиё чемпионатида асосан ёш футзалчиларни синовдан ўтказамиз

Бугун, 1 февраль куни Хитой Тайпейи мамлакатида футзал бўйича 15-бор ўтказилаётган Осиё чемпионатига старт берилади.

Хабарингиз бор, қитъа чемпионатида Баҳодир Аҳмедов устозлигидаги футзал терма жамоамиз “В” гуруҳида Жанубий Корея, Япония ва Тожикистон термаларига қарши тўп суришади.

Мазкур мусобақада барча терма жамоаларнинг асосий мақсади бир – чемпионлик  ёки камида совринлардан бирининг эгаси бўлиш эканлиги сир эмас. Лекин турнир олдидан ўтказилган матбуот анжуманларида айрим терма жамоалар устозлари турлича фикрлар билдирганки, бу билан сирларини яширишга уринганликлари сезилиб қолган. Айтайлик, гуруҳимиздаги Япония термаси бош мураббийи Бруно Гарсия “Мусобақа олдидан бир ҳафта йиғин ўтказдик, унда Аргентина термаси билан икки бор ўртоқлик учрашувида майдонга тушдик ва шунинг ўзи тайёргарлигимиз ижобий эканлигига етарли бўлди”, дея жавоб берган.Бу билан тайёргарлик жараёнини, давомийлик даврини ошкор этмаган.

Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи Ли Санг Жин эса гуруҳда аутсайдер сифатида ҳаракат қилиши билан бошқаларни чалғитмоқда. Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи Ҳусайн Шодиев ҳам нуфузли мусобақага бор-йўғи ўн кун қолганда тайёрланишни бошлаганини, асосан 20 ёшли ёшлар термаси билан ташриф буюрганини таъкидлаб, асосий сирларини баён этмаган.

Мамлакатимиз футзал термаси бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов ҳам қитъа мусобақасига  ёшлар таркиби билан ташриф буюраётганини, асосий мақсад ҳам ёшларни синовдан ўтказиб, Осиё чемпионатида юқори натижаларга эришиш эканлигини айтган.

Хўш, терма жамоамиз ҳақиқатдан ҳам Осиё чемпионатига қандай тайёргарлик кўрди? Ўтказилган 14 та чемпионатнинг тенг ярмида совринли ўринлардан (4 марта кумуш ва 3 марта бронза медали) жой олган футзалчиларимиз бу гал ҳам анъаналарига содиқ қола олишадими?

Бу ҳақда терма жамоамизнинг бош мураббий Баҳодир Аҳмедов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Аслида қитъа чемпионатига 2016 йили Колумбияда ўтган Жаҳон чемпионати иштирокчиларини, тажрибали профессионал футзалчиларни олиб кетсак ҳам бўларди. Аммо биз келажакни кўзладик. 2020 йили бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланма олишни мақсад қилдик. Бунинг учун таркибни бугундан тайёрлашимиз, шакллантиришимиз лозим. Яна икки йилдан кейин 2016 йилда тўп сурган футзалчиларимизнинг аксариятининг ёшлари улғаяди, жисмоний ҳолати чегараланади.

Бугундан тажриба орттириб борган ёшларимиз эса икки йилдан кейин айни кучга тўлган, футзалимиз анъаналарини  давом эттиришга қодир  ҳолга келишади. Қолаверса, бугунги ёшларимизни ҳам тажрибасиз дея олмайман, ўтган йили Туркманистон пойтахти Ашхободда ёпиқ спорт иншоотларида ўтадиган Осиё ўйинларида эришган муваффақиятлари уларнинг имкониятлари қандай эканлигини кўрсатди. Шогирдларимнинг ёш бўлишларига қарамай, дадил ҳаракатларидан, шижоатларидан, ғалабага бўлган иштиёқларидан хурсанд бўлдим. Тўғри, ўшанда ҳам анча-мунча камчиликлар бор эди, аммо буни халқаро ўйинлар тажрибаси камлиги билан изоҳлаб, шулар устида ишладик.

Аслида футзал бўйича терма жамоамизнинг қитъада ўз обрўси, ўз ўрни бор. Кучли тўртлик қаторида тилга олинадиган термамиз фақатгина 2012 йилги қитъа чемпионатида кўнгилдагидек иштирок эта олмаганди. Ўшандан кейин қитъа миқёсидаги рейтингимизни юқори ўринларда сақлай олдик. Бу гал ҳам айнан шу рейтингимизни сақлашни ният қилганмиз. Шу мақсадда узоқ муддатли тайёргарлик жараёнларини ўтказдик. Асосий эътиборни ўқув-машғулот йиғинларига қаратдик, йиғинларни хорижларда ҳам ташкил этдик.

Энг муҳими, йигитларнинг ўзида чемпионлик кайфияти бор. Айниқса, куни кеча Олимпия термамизнинг Хитойда ўтган Осиё чемпионатида ғолиб чиқиб, катта воқеликка сабаб бўлганликлари, юртда юқори савияда кутиб олинганлиги, Президентимиз томонидан муносиб тақдирланганлиги, ҳаммадан ҳам халқимизнинг олқишига сазовор бўлганликлари футзалчиларимиз руҳиятини янада кўтариб юборди. Улар ҳам шу каби муваффақиятлар қозонишни аҳд қилишди.

Бунинг устига Миллий Олимпия қўмитаси президенти, Ўзбекистон футбол Ассоциациясининг биринчи вице-президенти Умиджон Аҳмаджонов футзалчиларимизга қарата “Сизлар ҳам чемпион бўлинглар, сизларни ҳам ҳудди шундай кутиб оламиз, Олимпиячиларимиз каби рағбатлантирамиз”, дея таскин беришлари йигитларимизнинг  кучига-куч, ғайратига-ғайрат қўшди.

Биз ҳам халқимизнинг хурсандчилик онларини давом эттиришни, мутасаддиларимиз ишончларини оқлашни, ота-она, Ватан олдидаги бурчларимизни адо этишни биринчи галдаги вазифамиз деб биламиз", - дейди Баҳодир Аҳмедов.  

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика