UZ

Сўнгги янгиликлар

01:17Максим Шацких: “Трансфер ойнаси ёпилгунича 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз”  1 00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  4 00:21"Манчестер Сити" Траффорд билан шартнома имзолаши мумкин  2 23:59"Ақлдан озаётган" "Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда  2 23:46Алишер Одилов "Навбаҳор"ни тарк этди  3 23:24Микель Артета: "Мадуэке - АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"  1 22:50Месси Ямалга қарши: Финалиссима қачон бўлади?  4 22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  1 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  4 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  5 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  2 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  2

Баҳодир Аҳмедов: "Афғонистон терма жамоасига миннатдорчилик билдираман" Янгиликлар

Баҳодир Аҳмедов: "Афғонистон терма жамоасига миннатдорчилик билдираман"

Эроннинг Урмия шаҳрида футзал бўйича Осиё чемпионати-2020нинг саралаш баҳслари старт олди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси дастлабки учрашувини Афғонистонга қарши ўтказди ва шиддатли тарзда кечган ўйинда 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида терма жамоамиз бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов қуйидагича фикр билдириб ўтди:

 - Афғонистон терма жамоасига кўрсатган мазмунли ўйини учун миннатдорчилик билдираман. Бугунги баҳс чиндан ҳам шиддатли ва муросасиз кўриниш олди. Лекин бизнинг жамоамиз ҳам ўз ўйинини намойиш этишга уринди. Баъзи вазиятларда хатоларга ҳам йўл қўйдик. Айнан шу хатоларни кейинги учрашувларда такрорламасликка ҳаракат қиламиз. 

Олдинда бизни Непал ҳамда Тожикистон терма жамоаларига қарши масъулиятли ўйинлар кутмоқда. Биз ҳар бир учрашувга жиддий ёндошамиз ва ҳар бир рақиб билан ўйинни ўз фойдамизга ҳал этишга ҳаракат қиламиз. Зеро мақсадимиз – саралаш баҳсларини муваффақиятли ўтказиш ва якунда Осиё чемпионати финал босқичига йўл олиш. Демак кейинги 2 та ўйинда ҳам бор куч ва маҳоратимизни ишга солишимиз талаб этилади, - дея таъкидлади тажрибали мураббий.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика