UZ

Сўнгги янгиликлар

09:53Шукуруллаев: "Уларга қарши баҳсда бор кучимизни бериб қўйдик"  1 09:26"Ливерпуль" АПЛ юлдузига қизиқиш билдирмоқда. Бироқ У Аморим жамоасида тўп сурмоқчи  0 09:00Неъматуллоҳ Рустамжонов: "Европа жамоаларининг бизнинг футболчилардан жисмоний ҳолати яхшироқ"  4 08:33Расман. "Бухоро" ва "Хоразм" плей-оффни сафарда ўтказади  4 08:08"Арсенал" билан шартнома имзолаш учун футболчи 5 клубга рад жавобини берди  0 07:45Суперлига. Бугун "Нефтчи" чемпионликни қўлга киритиши мумкин  28 01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  1 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  5 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  1 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0 23:10U-17 Жаҳон чемпионатида барча чорак финал якунланди ва ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди  10

БАА. Машариповнинг бенефисига айланган учрашувда "Шабаб Ал Аҳли" иродали ғалабани қўлга киритди Янгиликлар

БАА. Машариповнинг бенефисига айланган учрашувда "Шабаб Ал Аҳли" иродали ғалабани қўлга киритди

БАА Про-лигаси 23-тури доирасида "Шабаб Ал Аҳли" ўз майдонида "Ал Фужайра"ни қабул қилди.

Омадсиз бошланган учрашув ҳамюртимиз Жалолиддин Мшариповнинг бенефисига айланиб кетди. Аввалига жамоанинг бошқа бир легионери Игорь Хесус орадаги фарқни қисқартирди.

Биринчи бўлимнинг 39-дақиқасида мезбонлар устози Одил Ҳамробековнинг ўрнига ҳужумкор футболчини майдонга туширишга қарор қилди.    

Кейин эса катта саҳнага Жалолиддин чиқди. 52-дақиқада айнан Машариповнинг узатмасидан кейин Муҳаммад Жума мувозанатни тиклади. 79-дақиқада Жалолиддин чап қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди ва рақиблари орасидан ўтиб кетаётганида йиқитилди ҳамда ҳакам пенальти белгилади. Бироқ Карлос Эдуардо ушбу имкониятдан унумли фойдалана олмади. Ўйиннинг асосий вақти тугаб боргани сари, мухлис ва мутахассислар беллашув дуранг билан якунланади деб турган бир паллада, Жалолиддин Машарипов бурчакдан узатилган тўпни боши билан дарвозага тўғрилаб қўйди ва жамоасига иродали ғалабани тақдим этди.  


"Шабаб Ал Аҳли" - "Ал Фужайра" 3:2
Голлар:
Игорь Хесус 39`, Муҳаммад Жума Эид 52` (Жалолиддин Машарипов), Жалолиддин Машарипов 90` (Муҳаммад Жума Эид) — Д. Коутиньо 3`, А. Оволаби 32`/
Фойдаланилмаган пенальти: Карлос Эдуардо 79`


Рейтинг: +60   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика