БАА Кубоги. Ғаниев икки голга ассист бўлган баҳсда “Шабаб Ал Аҳли” йирик ғалабага эришди

Eldor Akmurzayev
26 янв 2021, 22:20
Мусобақа чорак финалидан ўрин олган “Шабаб Ал Аҳли” – “Хорфаккан” ўйинда мезбонлар 5:0 ҳисобида зафар қучди.

Дубайликлар сафида Азизжон Ғаниев баҳсни тўлиқ ўтказди ва 2 голга ҳаммуаллиф бўлди. У илк дақиқада бразилиялик ҳужумчи Игорь да Крузнинг голига ассист бўлган бўлса, учрашув охирларида Ахмед Ал Аттасга самарали узатма берди.

“Шабаб Ал Аҳли” – “Хорфаккан” – 5:0 (3:0, 2:0)

“Ал Рашид” стадиони

Голлар: да Круз 1 – 1:0, Эдуарду 43 – 2:0, Муҳаммад Жума 44 – 3:0, Ал Аттас 80 – 4:0, Сайид 84 – 5:0

Шунингдек, кеча ярим финалга “Ал Наср” ва “Иттиҳод Калба” жамоалари ҳам йўл олганди.

1/4 босқичда ўрин олган сўнгги баҳс эса айни дақиқаларда “Ал Васл” ва “Шаржа” ўртасида бўлиб ўтмоқда. Отабек Шукуров мазкур учрашувни ўтказиб юбормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia