Азмун Россия чемпионатидаги энг тезкор голни урди

Mirjalol Normatov
28 июл 2019, 17:27
"Зенит" айни дамда "Оренбург" майдонига сафар қилмоқда.

Петербургликлар форварди Сардор Азмун ушбу учрашувнинг 11-сониясида гол киритди ва ҳисобни очди. Ушбу гол Россия чемпионати ушбу мавсумидаги энг тезкор гол ҳисобланади. Шунингдек, Азмуннинг ушбу голи "Зенит" учун Россия чемпионатидаги энг тезкор голи ҳисобланади.

Бу борадаги рекорд 1983 йилда Юрий Герасимов томонидан қайд этилган. Бокунинг "Нефтчи" жамоасига қарши ўтган баҳсда футболчи 10-сониядаёқ рақиб дарвозасини ишғол қилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: t.me/fczenit

Сўнгги янгиликлар

Барча ›