UZ

Сўнгги янгиликлар

10:27Sofascore. Майдонда 20 дақиқа ҳаракат қилган Ғаниев энг яхшиларидан бири бўлди  0 10:02«Реал Мадрид» чемпионлар «қотили». Мадридликлар ЧЛ рекордини ўрнатди  18 09:38Париж сари «юриш» бошланди. Ўзбекистон U-23 — Малайзия U-23 ўртасидаги учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 09:10EЧЛ. Ҳафта футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди  11 08:46Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди»  30 08:20Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  10 07:53EЧЛ. Кечаги учрашувларнинг «Man of the match»лари маълум  15 07:37БАА чемпионати. «Шабаб Ал Аҳли» меҳмонда мағлуб бўлди. Ғаниев захирадан майдонга тушди ва ассист қайд этди  0 04:45Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4)   10 04:40Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Бавария" - "Арсенал" 1:0   2 04:35ОЧЛ. "Ал Айн" - "Ал Ҳилол" 4:2   1 04:25U-23 Осиё кубоги. Вьетнам - Кувайт 3:1   0 02:50ЕЧЛ. "Реал Мадрид" пенальтилар сериясида "Ман Сити"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди! Финал остонасидаги рақиб - "Бавария"  404 01:56ЕЧЛ. Киммихнинг голи "Бавария"ни ярим финалга олиб чиқди  32 01:00"Манчестер Юнайтед" форварди ёзда клубни эркин агент мақомида тарк этади  2

Азиз Тўхтабоев: 3-ўрин “Қўқон-1912” учун яхши натижа” Янгиликлар

Азиз Тўхтабоев: 3-ўрин “Қўқон-1912” учун яхши натижа”

“Қўқон-1912” бу йилги чемпионатни 3-ўринни эгаллади. Айтиш керакки, бу натижа қўқонликлар учун қониқарли натижа бўлди.

Боиси охирги йилларда молиявий муаммолар туфайли жамоа ҳаттоки биринчи лигада ҳам аранг иштирок этиб келаётганди. Жорий мавсумда эса моддий жиҳат ижобий томонга ўзгаргач, жамоа пойдевори мустаҳкамлана бошлади.

 “Қўқон-1912”нинг мавсум-2013да бронза медалини қўлга киритишида етакчи футболчиларнинг ўрни катта бўлди. Айниқса ҳужумчи Азиз Тўхтабоев бу борада бошқалардан ажралиб турди. Ишқибозлар гуруҳи ҳам ушбу футболчини “Энг яхши футболчи” деб топди.

Шу боис Тўхтабоев билан қисқача суҳбатлашдик.

- Азиз ака, бу йилги чемпионатда жамоангиз 3-ўринни қўлга киритди. Умуман ортда қолган мавсум ҳақида нима дейсиз?

- Дарҳақиқат, бу йилги мавсумда бронза медалини қўлга киритдик. Буни ижобий натижа деса бўлади. Назаримда қўқонлик мухлислар ҳам бундан қониқди. Шу боис ортда қолган мавсум жамоамиз учун омадли бўлди. Очиғи, чемпионат аввалида 3-ўринни эгаллашимизга ишонмагандик. Сабаби ўша пайтда клуб молиявий жиҳатдан у қадар барқарор эмасди. Вақт ўтган сайин бу борада шароитлар ижобий томонга ўзгара бошлади ва клубимиз раҳбарлари ва ҳомийларнинг катта эътибори туфайли ўйинимизда ҳам ўсиш кўзга ташлана бошлади. Кези келганда, клубимиз ҳомийлари ва клуб мутасаддиларига юқори эътибор учун жамоадошларим номидан миннатдорчилик билдириб қоламан.

- Чемпионатда қайси жамоага қарши кечган ўйинлар “Қўқон-1912” учун қийин ўтди деб ҳисоблайсиз?     

- (Кулиб) “Андижон”га қарши баҳсларга осон бўлмади. Сафарда ҳам ўз майдонимизда қийналдик.

- Бу йил клуб таркибида асосан маҳаллий футболчилар ҳаракат қилганига гувоҳ бўлдик...

- Ҳа, мураббийлар штаби асосан ўзимизда етишиб чиққан ўйинчиларни жамлаб яхлид жамоа шакллантиришди. Бир қатор ёшлар бор. Шунингдек тажрибали футболчилар ҳам ўйнади. Уларнинг кетидан маҳаллий ёшлар ҳам аста-секин ўсиб боради деб ўйлайман.

- Кейинги йил учун энди яна қайси чизиқларни кучайтириш керак?

- Буни аввало мураббийлар ҳал қилади. Менимча бўлажак мавсумга ярим ҳимояни кучайтириш лозим. Бу йил марказий ярим ҳимоямизда муаммо кўзга ташланиб қолгандек туюлди.

- Адашмасак, клуб билан тузган шартномангиз ҳам бу йил поёнига етади. Тўғрими?

- Ҳа, амалдаги битим шу йилнинг охирида ўз кучини йўқотади.

- Олий лига жамоаларидан чорловлар бўлмадими?

-  Таклифлар ҳам йўқ эмас. Лекин “Қўқон-1912”дан кетишим борасида ҳозир сизга аниқ бир нима дея олмайман. Сабаби кейинги йилда жамоа олдига кучлилар сафига чиқиш вазифаси қўйилади деган гаплар бор. Агарда воқеалар ривожи шундай кечса, у холда жамоада қолиб, қўлимдан келганича ёрдам бераман.

- Дарвоқе, қўқонлик мухлислар талқини бўйича ҳам жорий мавсумда “Қўқон-1912”нинг “Энг яхши футболчиси” деб топилдингиз. Бундай эътибор ҳар қандай футболчи учун қўшимча куч бағишласа керак?

- Албатта, мухлислар мени бунга лойиқ кўрибдими, бундан жуда хурсандман. Аввало биз майдонга ишқибозларни хушнуд этиш учун чиқамиз. Яна шуни ҳам қўшимча қилишни истардимки, қўқонлик фанатлар доимо стадионга ташриф ва қўллаб қувватлаш борасида биринчи ўринда! Бу йилги статистикага ҳам эътибор қаратадиган бўлсак, жамоамиз фанатлари 1-ўринни эгаллади. Биз футболчилар кейинги мавсумда ҳам уларни ҳужумкор ўйин билан хурсанд этишга ҳаракат қиламиз.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.    

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика