

Бельгиялик футболчининг атрофидаги инсонлар кеча "Ювентус" Роналдунинг ўринбосари сифатида Азарни кўриб чиқаётгани ҳақида ҳеч нарса билишмайди.
Азарнинг ўзи эса "Реал"дан кетишни хоҳламаяпти, бу ҳақда журналист Кристоф Террье хабар бермоқда.
Футболчи жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 2та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди.



