Азар Контега "Челси"да қолмоқчи эканлигини маълум қилди

Aslanov Jasurbek
18 апр 2016, 13:25
"Челси" ярим ҳимоячиси Эден Азар Лондон клубида қолмоқчи.

25 ёшли футболчи бу ҳақда жамоа бўлажак бош мураббийи Антонио Контега эълон қилди. Олдинроқ ОАВда бельгияликнинг ПСЖга ўтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар кўпайиб кетган эди.

Маълумотларга кўра, "Челси" раҳбарияти ҳам футболчи билан хайрлашмоқчи эмас.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Times