Азар кинода ўзининг ролини ким ижро этишини исташини айтди

Mirjalol Normatov
26 сен 2019, 22:27
"Реал" футболчиси Эден Азар Мадрид дербисидан олдин кичик савол-жавобда қатнашди.

- Сизнингча дерби қандай ўйин?
- Дерби бу ажойиб ўйин. Ҳаётимда бундай ўйинларда кўп қатнашганман. Аммо буниси бошқача.

- Қайси қўшиқчини яхши кўрасиз?
- Жонни Холидей билан бирга тушлик қилишни истайман. Унинг қўшиқларини яхши кўраман.

- Кинода сизнинг қаҳрамонингизни ким ўйнашини истаган бўлардингиз?
- Менинг ролимни кинода Брэд Питт ўйнашини истаган бўлардим.

- Ҳаётингизда кўрган энг чиройли гол?
- Зиданнинг "Байер"га ҳаводан келган тўпни тўхтатмасдан урган голи.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Express