

Манбанинг хабарига кўра, Азар эндиликда ўз мамлакати терма жамоаси сафида ўйнамаслиги эҳтимоли юқори.
Эслатиб ўтамиз, Бельгия терма жамоаси Жаҳон чемпионатида муваффақиятсиз иштирок этди. Роберто Мартинес шогирдлари 4 очко жамғариб, ўз гуруҳида Марокаш (7 очко) ва Хорватия (5 очко)дан кейин учинчи ўринни эгаллади.
Эден Азар 2008 йилнинг ноябрида Бельгия терма жамоаси сафида илк бор ўйин ўтказганди. Ўшандан бери у "қизил иблислар" сафида 126 та ўйинда майдонга тушиб, 33 та гол урган ва жамоадошларига 36 та голли узатма амалга оширган.



