

“Ўйлашимча, иккала жамоа ўзига яраша кучли. Билмадим, ҳаммаси майдонда ҳал бўлади, аммо имкониятлар тенг. Балки, бу менинг ҳаётимдаги энг муҳим учрашув бўлар. Ғалаба қозониб, тарих ёзишда давом этишимизга умид қиламан. Аргентина терма жамоаси сафида биргина буюк футболчи бор ва у бир ўзи учрашув тақдирини ҳал қилиши мумкин. Агар биз Мессини тўхтата олсак, ҳаммаси осонроқ бўлади, аммо буни қандай қилишни билмайман” – дейди Азар.



