"Айнтрахт", "Бенфика" ва "Интер Майами" Гётцега қизиқмоқда

Alisher
18 июн 2022
ПСВ ярим ҳимоячиси Марио Гётце фаолиятини бошқа клубда давом эттириши мумкин.

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, 30 ёшли немис учун бош даъвогар "Айнтрахт" ҳисобланади.

Ўйинчига шунингдек "Бенфика" ва "Интер Майами" ҳам қизиқмоқда. Барча клублар 4 миллион евро миқдоридаги товон пули бандини фаоллаштиришга тайёр.

Гётце 2021/22 йилги мавсум ПСВ таркибида 52та ўйинда майдонга тушиб, 12та гол ва 11та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano