

"Кенгурулар юрти" вакиллари мусобақани амалдаги чемпион сифатида бошлаганди. Аммо бу терма вакилларида кичик инқироз бошланганга ўхшайди.
Терма сўнгги 8 ўйинида 3 мартагина ғалабага эришди. Шунингдек, 2 марта дуранг ўйнади ва 3 марта мағлуб бўлди. Эътиборлиси, ғалабалар фақатгина ўртоқлик ўйинларида қўлга киритилган. Расмий ўйинларда эса ғалабага эришилмаган.



