UZ

Сўнгги янгиликлар

13:40Неймар "Инстаграм"га сирли сурат юклади (фото)  1 13:30Назорат учрашуви. “НБУ-Осиё” - “Қизилқум” 0:0  0 13:05"Барселона" Верратти ўрнига "Ювентус" футболчисини харид қилиши мумкин  1 13:04Вьери: «Интер»га чемпионлар керак, ўртамиёна футболчилар эмас!»  0 13:00Азим Аҳмедов: “Акам билан фаолиятимизни “Навбаҳор”да якунлаш ниятимиз бор”  5 12:56"Арсенал" ўз футболчисини 16 млн. фунт эвазига "Кристал Пэлас"га сотмади?  0 12:49Таиланд Осиё чемпионати мезбонлигидан четга чиқди  4 12:48Зидан: "Роналду таътилга муносиб, у "Реал"да қолади ва нуқта"  1 12:21"Youtube"да қолдирилган изоҳ: "Месси ҳам шарманда бу боланинг олдида"  7 12:21"Барселона" АҚШда илк машғулотини ўтказди. Таркибда Неймар ҳам бор (фото)  4 12:19«Ювентус» Германия термаси футболчисига кўз тикмоқда  3 11:50Зидан: "Мбаппе жуда кучли, аммо..."  4 11:46Breaking News: Неймарнинг ПСЖга ўтиши 95% аниқ бўлиб улгурди  28 11:45Гвардиола "Манчестер Сити"нинг 31 ёшли футболчисини қўйиб юборади  3 11:38Тьяго Алькантара "Бавария" машғулотини тарк этди  0

18 май 14:21
Янгиликлар

Австралия Дубайда йиғин ўтказди, “марказ” бундан хабардорми?

Маълумки, шу йилнинг кузида Мянмада ёшлар (U-19) ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади.
Қитъанинг етакчи жамоалари қаторида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳам Осиё чемпионатида иштирок этади ва мундиалга бериладиган 4 та йўлланма учун даъвогарлик қилади.

Терма жамоамиз ушбу нуфузли мусобақага босқичма-босқич тайёргарлик олиб бормоқда. Сергей Лушан жамоасининг навбатдаги йиғини 22-29 май кунлари Тошкентда бўлиб ўтади. Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионатининг “B” гуруҳида Австралия, БАА ва Индонезияга қарши баҳс олиб боради.

Куни кеча гуруҳдаги асосий рақибларимиздан бири Австралия айнан БААнинг Дубай шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказди. Йиғин доирасида 3 та ўртоқлик учрашуви ҳам ташкил этилди. Яшил қитъа вакиллари 9 ва 11 май кунлари Уммон ёшлар терма жамоаси билан 2 та ўйин ўтказишган бўлса, учинчи спаринг-рақиб вазифасини Азиз Ҳайдаров тўп тепаётган “Ал-Шабаб” ёшлар жамоаси бажариб берди.

Энди ўринли савол туғилади: Австралия БАА билан бир гуруҳдан жой олган бўлса, нима учун айнан рақиб майдонида йиғин ўтказилди? Олган маълумотларимизга кўра, Австралия футбол федерацияси Осиё чемпионатига қуръа ташланишидан олдин йиллик тайёргарлик режасини тасдиқлаб қўйган. Режада айнан май ойининг иккинчи ўн кунлигида Дубайда йиғин ўтказиш бўлган. Бундан ташқари, БАА ёшлар терма жамоаси билан ҳам йил бошида ўзаро 2 та ўртоқлик учрашуви ўтказишга келишиб олинган экан. “Соккерузлар” БАА билан бу ўйинларни бекор қилишди, лекин йиғиннинг ўзидан воз кечилмади ва аввалдан белгиланган вақтда ўтказилди.

Маълумки, бу ёш тоифасида ўртоқлик учрашувлари ва халқаро турнирлар нисбатан камроқ ўтказилади. Боридан эса максимал даражада фойдаланилади. Тасаввур қилинг, тахминан 10 минг километр узоқдан Австралия Дубайга келиб тайёргарлик кўряпти. Лекин ЎФФ Терма жамоалар маркази ёшлар терма жамоамиз мураббийлар штабидан ҳеч кимни Тошкентдан самолётда борганда, 3 соат узоқликдаги Дубайга юбормади. Футболда майда деталлар бўлмайди. Ҳар бир нарсага алоҳида эътибор билан қараш талаб этилади. Австралия ўзи қандай жамоа, қайси футболчилари етакчи ролида, қай услубда футбол ўйнайди қабилидаги саволларга биргина мураббий жавоб топиб келарди, аҳир.

Бир киши учун Тошкент – Дубай – Тошкент авиа рейси чиптаси 2 млн. сўмга тушади. Бир кунлик меҳмонхона ҳаражати 100 доллар. Назаримда, бу марказ учун катта сумма эмас. Бирор терма жамоамиз хорижда йиғин ўтказса, уннга қўшилиб боришни хоҳловчилар кўпайиб кетади. Майли, бу алоҳида мавзу. Бу ҳақида яна бафуржа тўхталамиз. Европа мамлакатлари каби футболга профессионал ёндашув бўлмас экан, натижа ҳам ҳаминқадар бўлиб қолаверади.

Камолиддин АЛИМОВ
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон Туркияда "Зоб Оҳан"га ютқазди Ўзбекистон Туркияда "Зоб Оҳан"га ютқазди
Туркияда йиғин ўтказаётган Ўзбекистон терма жамоаси бугун назорат...  142
Ўзбекистоннинг БАА билан ўйинга таркиби маълум Ўзбекистоннинг БАА билан ўйинга таркиби маълум
Бугун Ўзбекистон U-22 терма жамоаси Осиё чемпионати саралаш босқичида ...  141
Ўзбекистон Туркияда Саудия ва Эрон клубларига қарши ўйнаши мумкин Ўзбекистон Туркияда Саудия ва Эрон клубларига қарши ўйнаши мумкин
Туркияда бир ҳафталик йиғин олиб бораётган Ўзбекистон миллий терма...  87
"Пахтакор": Станислав Андреев камида 4 ой майдонга тушмайди "Пахтакор": Станислав Андреев камида 4 ой майдонга тушмайди
"Пахтакор" ярим ҳимоячиси Туркиянинг Истанбул шаҳрида...  65
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: