"Атлетико"нинг Суарес билан шартномани узайтириши сўроқ остида турибди

Mirjalol Normatov
24 окт 2021, 16:47
Ҳужумчи Луис Суареснинг "Атлетико"даги тақдири сўроқ остида қолмоқда.

34 ёшли уругвайлик футболчининг клуби билан келишуви 2022 йилнинг ёзида якунланади ва ҳозирча шартноманинг узайтирилиши сўроқ остида турибди.

Суарес яна бир неча мавсум давомида юқори темпда ўйнай олишига ишонмоқда. Бироқ "Атлетико" унинг жисмоний ҳолатига қарашни маъқул кўрмоқда.

Айтилишича, якуний қарорни Диего Симеоне қабул қилади. Айнан у Суареснинг "Барселона"дан трансфер қилинишида фаол иштирок этганди.

Ушбу мавсумда Саурес "Атлеиико" таркибида 11 ўйинда 5 гол ва 1 ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›