

Маълум бўлишича, "матрасчилар" Жексон Мартинесни "Гуанчжоу Эвергранд"га сотганидан сўнг, ҳужум чизиғини кучайтирмоқчи ва Коста бу жой учун асосий даъвогар. Маълумотларга кўра, Мадрид клуби январ ойида 27 ёшли испанни 45 млн. еврога сотиб ола билмади ва ёзда яна бир бор "Челси"га таклиф юбормоқчи.
Асли келиб чиқиши бразилиялик бўлган Коста 2007 йилдан 2014 йилгача "Атлетико" шарафини ҳимоя қилган.
Жорий мавсумда Диего Коста АПЛнинг 20 учрашувида, 8 та гол уришга муваффақ бўлди.



