"Атлетико" Ғуломни нишонга олди

Aslanov Jasurbek
14 апр 2017
"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне "Наполи" ҳимоячиси Фаузи Ғуломга қизиқиш билдирмоқда.

Маълумотларга кўра, футболчи 2018 йилнинг ёзида якунланадиган шартномани узайтирмоқчи эмас. Испан клуби Тео Эрнандес ва "Реал" келишиб олганидан сўнг бу харид қизиқиб қолди.

"Атлетико" Тео Эрнандес туфайли "Реал" борасида ФИФАга эътироз билдириши мумкин.

Олдинроқ Ғуломга "Реал" ва "Бавария" қизиқиш билдираётгани хабар қилинган эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Tuttosport