

Маълум бўлишича, каталонияликлар шартнома бандларини эслатган ҳолда ушбу таклифга рад жавобини беришган.
Ҳужумчи айни пайтда "Атлетико"да ижара асосида тўп тепмоқда. Агар у икки мавсум давомидаги 50 фоиз ўйинларда камида 45 дақиқадан ўйин ўтказса, мадридликлар уни 40 миллион евро эвазига сотиб олишлари шарт.
Антуан кетма-кет еттита ўйинда 60-дақиқадан сўнг майдонга тушмоқда. "Атлетико" буни атайин 40 миллион тўламаслик учун амалга оширмоқда.



