"Аталанта" футболчиси болалар учун китоб ёзди

Mirjalol Normatov
7 июн 2020, 15:39
"Аталанта" сардори Алехандро Гомес болалар учун комикс китоб ёзди.

Футболчи шу орқали футбол фаолиятини тасвирлаб бермоқчи бўлди.

"Узоқ Аргентина деган давлатда бир кичкина болакай футболчи бўлишни орзу қиларди. Бу менинг тарихим", - деб ёзилади "Amazon" сайтида.

Комикс 16 июнь кунидан сотувга чиқади. Бергамодаги айрим дўконларда Гомес дастхати туширилган ушбу китобнинг махсус талқинлари ҳам сотилиши кутилмоқда.

Комикснинг рақамли талқини 8 евро, қаттиқ муқовалиси эса 14,15 еврога баҳоланган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport