“Аталанта” А Cерия рекордини ўрнатди

6 июл 2020, 09:15
“Аталанта” А Cерия 30-тури доирасида сафарда “Кальяри”дан (1:0) устун келди.

Бергамо клуби А Cериянинг жорий мавсумида 15 та сафар ўйинида 41 та гол урди. Бу А Cерия тарихидаги рекорд кўрсаткич саналади.

Жорий мавсум А Cерияда “Аталанта” жами 83 та гол урди. Клуб айни дамда мусобақа жадвалида 4-ўринда бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Opta