UZ

Сўнгги янгиликлар

20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  1 19:44Al Ain Cup. Ўзбекистон - Эрон. Асосий таркиблар маълум  22 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  383 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  5 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  34 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  17 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11

Асрор Ғофуров: "Масъулиятни зиммамга олишга ва "Сурхон" учун боримни беришга тайёрман" Янгиликлар

Асрор Ғофуров: "Масъулиятни зиммамга олишга ва "Сурхон" учун боримни беришга тайёрман"

Суперлиганинг учинчи турида "Сурхон" жамоаси ўз майдонида "Қўқон-1912"ни қабул қилди ва 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

Учрашувда майдон эгаларининг ягона голига Асрор Ғофуров муаллифлик қилди. Ўйиндан сўнг ярим ҳимоячи сайтимизга фикрларини билдириб ўтди.

"Бугун Суперлигадаги илк голимни урдим. Бу албатта ёқимли. Ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Ўзимиз юзага келтирган голли вазиятлардан фойдалана олмадик. Жамоадошларимга охиригача курашгани учун раҳмат айтаман.  

Менимча, ҳали юз фоиз спорт формасига кириб олганимиз йўқ. Мураббийларнинг олдимизга қўйган вазифаларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз. Биз жамоавий ўйинни йўлга қўйиш йўлида ишлаяпмиз, бу ўз самарасини беришига ишонаман. 

Масъулиятни зиммамга олишга ва жамоамиз учун боримни беришга тайёрман. Қолган ёш футболчилар ҳам борган сари тажриба тўплаб боришади", дейди Асрор Ғофуров.


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика