UZ

Сўнгги янгиликлар

21:11Россия Осиёга ўтиши мумкин  6 21:00ЖЧ-2022. Хорватия ва Канада терма жамоалари ўзаро куч синашмоқда (матнли трансляция)  3 20:38ЖЧ-2022. Хорватия - Канада учрашуви учун асосий таркиблар эълон қилинди  4 20:15Эшитдик-да! Фарруҳ Икромов "Бунёдкор"дан кетмоқда. Унинг кейинги жамоаси қайси бўлади?   27 19:57ЖЧ-2022. Бельгия 2-турда Марокашга мағлуб бўлди  56 19:50ФОТОГАЛЕРЕЯ. ЖЧ-2022. Япония– Коста-Рика 0:1  0 19:33Жавлон Гусейнов: "ЖЧ-2022да Аргентинага мухлислик қилмоқдаман"  1 19:30Рашид Ғофуров: “Мавсум бошида Про лигага чиқиш вазифаси қўйилмаганди”  3 19:20МЮнинг асосий трансфер мақсади маълум бўлди, бироқ улар бу харид учун катта пул сарфламоқчи эмас  0 19:07Марокаш терма жамоаси дарвозабони сирли равишда ғойиб бўлди. Бунинг сабаби маълум  16 18:47Руни: "Кейнни Уэльсга қарши ўйнатмасдим"  0 18:30Петр Зелиньский championat.asia мухбирига: "Эртадан Аргентина ҳақида ўйлай бошлаймиз"  4 18:23АПЛ жамоасида бош мураббий ўзгарди  0 17:50Агент "Атлетико" Фелишни қанчага нархлаётганини айтди  2 17:35Агар Франция совринли ўринга эга чиқса, Бенземага медаль берилади  10

Асрор Алиқулов: "Ўтган ўйиндаги хатоларни такрорламасликка ҳаракат қилдик" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Ўтган ўйиндаги хатоларни такрорламасликка ҳаракат қилдик"

Про-лиганинг 19-туридан ўрин олган "Арал Самали" - "Шўртан" (0:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- Биринчи навбатда ўтган ўйиндаги хатоларни такрорламасликка ҳаракат қилдик. Бугунги ўйиннинг биринчи бўлимида жуда кўп вазиятларни голга айлантира олмадик. Иккинчи бўлимда яхши вазиятларга эришдик. "Арал Самали" ҳам курашувчан жамоа, айниқса ўз майдонида ғалаба учун ўйнайди. Бугун биз ўйинни ютиш учун ҳаракат қилдик ва якунда мақсадга эришдик. Жамоамиз аъзолари ва мухлисларини ғалаба билан табриклайман.

- Юзага келган танаффус вақтида "Шўртан" жамоасида қандай ўзгаришлар бўлди?

- Молиявий томондан раҳбарият ва хомийларимиз қўллаб-қувватлаяпти. Ҳозирда бу борада муаммо йўқ. 

- "Арал Самали"дан бугун қайси футболчини алоҳида ажратиб кўрсатган бўлардингиз?

- Ҳужумдаги футболчи, жамоа сардори ва бўйдор ҳимоячи яхши ўйин кўрсатди. Бу футболчиларни анчадан буён биламиз, тайёргарлик жараёнида ҳам алоҳида эътибор қаратдик. Қолган футболчиларнинг кўпчилиги ёш.

- "Шўртан" ҳимоявий футбол ўйнагадек кўринди. Бу сизнинг футболчилик вақтида ҳимоячи бўлганлигингиз билан боғлиқми?

- Бу кўпроқ рақибдан келиб чиқди. Сунъий майдон ва рақибнинг узун узатмалари билан боғлиқ эди. Биргина гол ўйин тақдирини ўзгартириб юборишини мумкинлигини ҳисобга олиб ҳимоячиларимизга эътиборли бўлишларини уқтиргандик.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика