

Айни вақтда юртимизда барча жамоалар янги футбол мавсумига тайёргарлик олиб боришмоқда. "Машъал" жамоаси ва ёшлари ҳам ўқув йиғин машғулотларини давом эттиришмоқда. Эндиликда Алиқулов "Машъал" ўринбосарларига бош мураббийлик қилади. "Умид қиламизки, ёшларимиз Асрор Алиқулов бошчилигида ажойиб натижаларга эришадилар", - дейилади клуб расмий сайтидаги хабарда.



