UZ

Сўнгги янгиликлар

07:38Финляндия клуби мухлислари клуб Премер-лигадан тушиб кетганидан сўнг стадионни ёқиб юборишди  0 02:58Европа лигаси. "Рома", "Фенербаҳче" рақибига имконият қолдирмади ва барча натижалар  0 02:58Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" йирик ғалабага эришди ва бошқа натижалар  0 02:20Беппе Маротта "Ливерпуль"дан учралган мағлубият ҳақида: "Кучлилар ҳар доим ҳам ютавермайди"  2 01:42Бензема: "Улар бир-бирини тушунмаяпти"  1 01:18Тьерри Анри: "Реал"да 90 фоиз футболчиларга, 10 фоизи мураббийга боғлиқ"  0 00:53Конференциялар лигаси. "Аз Алкмаар"дан йирик, "Фиорентина"дан кичик ҳисобда ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:45Европа лигаси. "Бетис"дан ишончли ғалаба, "Ноттингем"дан қийин ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:25"Арсенал" икки ҳужумкор ярим ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 23:43Франция чемпионати аутсайдерида мураббий истеъфога чиқарилди  0 23:16Варди энг яхшиси!  1 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса, футболчиларга автомобил берилади  14 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  3 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  5 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  8

Асрор Алиқулов: "Фаолиятимда янги чақирув? Бунинг вақти келди, деб ўйлайман" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Фаолиятимда янги чақирув? Бунинг вақти келди, деб ўйлайман"

"Шўртан" бош мураббийи Асрор Алиқулов Coca Cola Ўзбекистон Кубоги нимчорак финалидан ўрин олган "Пахтакор"га қарши учрашувдан сўнг фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйинга тайёргарлик жараёнида рақибга қарши агрессив тўп тепишни режалаштиргандик. Афсуски, илк дақиқадан хатога йўл қўйдик. "Пахтакор" эса жазолади. Улар тезлик томонлама яққол устунлик қилишди. Бугун Про лига ва Суперлига ўртасида фарқ сезилди. Ҳар томонлама кучли эканлиги сезилди", – деди Асрор Алиқулов.

- Биринчи бўлимда жамоа имкон қадар курашди ва муносиб қаршилик кўрсата олди. Иккинчи бўлимда футболчиларни кучи етмадими?

- Майдон эгаларида икки қанот ҳимоячилари ҳужумга чиқади. Шу паллада тўпни йўқотмасдан, қарши ҳужумга ўтишимиз керак эди. Биринчи бўлимда ҳужумларимизни якунлай олмадик. Охирги пас етишмади. Иккинчи бўлимда хатолар кўринди. Таҳлил қиламиз. 

- Фаолиятингизда янги чақирув олишни вақти келмадими? "Шўртан"да уч йилдан бери меҳнат қилиб келмоқдасиз. Балки янги мавсумда жамоангизни ўзгартирарсиз? Ўсишингиз учун ҳам бу керак...

- Вақти келди, деб ўйлайман. Чунки ҳар йили янги жамоа тузамиз. Футболчиларни савиясини бир-бирига яқинлаштириш учун вақт керак бўлади. Бу томондан жуда катта қийинчиликка дуч келяпмиз. 

- Биринчи даврадаги ва Шацких келгандан кейинги "Пахтакор" ўртасида қандай тафовут сездингиз?

- "Пахтакор" Суперлигада яхшигина қарама-қаршиликка дуч келмоқда. Футболчилар Шацкихни услубига кўникиши учун вақт керак. Ўйин услубида ўзгариш бор. Суперлигада "Нефтчи"га қарши ўйинни ҳисобга олмаганда тўлиқ устунлик қилмаяпти. Бироқ ўйинни назорат қилиш борасида ўсиш бор.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика