UZ

Сўнгги янгиликлар

01:20“Эвертон” Сигурдссонга £ 45 млн таклиф қилди  0 00:54Маурисио “Зенит” билан шартномасини бекор қилди  0 00:20“Челси” академиясининг ўтган мавсумдаги энг яхши футболчиси ижарага берилди  1 23:50Саратонни енган “Атлетик” футболчиси машғулотларни бошлади  2 23:25Лутфулла Тўраев: «Малайзияга қайтиш ниятим йўқ эмас»  5 23:05“МЮ” ҳимоячиси Байи УЕФА доирасидаги 3 та ўйинга четлатилди  4 22:44Расман. “Ювентус” Бернардескини 40 млн еврога сотиб олди  8 22:15“Кристал Пэлас” £ 7,8 млн эвазига 20 ёшли ҳимоячи сотиб олди  4 21:46Жозе Моуриньо Марсьялни мақтаб ўтди  5 21:14Спорт. Бокснинг Олимпиадада қолиш-қолмаслиги ҳақида баёнот берилди, паралимпиячиларимиз ЖЧдан 7 та медаль билан қайтишади  6 20:47"International Champions Cup". Йоветичнинг голи "Интер"га "Лион" устидан ғалаба келтирди + ФОТО  4 20:45Бонуччи ўзи қарши ўйнаган ўйинчилар ичида энг кучлиси кимлигини айтди  12 20:26“Бунёдкор” янги футболчиларни таништирув маросимига таклиф этади  4 20:20Футзал. Клублар ўртасидаги ОЧ. "A" гуруҳидан БАА ва Вьетнам чемпионлари чорак финалга чиқди + ФОТО  1 20:14Анчелотти Моратанинг "Реал"дан "Челси"га ўтиши ҳақида нима деди?  3

18 ноя 14:34
Янгиликлар

Асрор Алиқулов: “Бутсаларимни михга илмоқчи эмасман”

Қашқадарёлик ҳимоячи Асрор Алиқуловни мухлисларга ортиқча таништириб ўтишни хожати бўлмаса керак.
Мудофаа чизиғида ишончли ўйинлари билан кўпчиликни эътиборини тортган. Алиқулов ўз вақтида миллий терма жамоамизда ҳам асосий ҳимоячилардан бири бўлган.

Аммо таниқли ҳимоячининг охирги йилларда унчалик ҳам омади чопмаяпти. Сабаби а йнан Асрор тўп тепаётган “Шўртан”нинг ўйини йилдан йилга кескин пасайиб кетмоқда.

 Хабарингиз бор, бу йил Ғузор жамоаси элитани тарк этди. Энди жамоанинг келгуси тақдири қандай кечади? Алиқулов клубда қолиб, кейинги йилни биринчи лигада ўтказадими? Шу ва бошқа саволларга жавоб олиш мақсадида 35 ёшли ҳимоячи билан суҳбатлашдик.

- Асрор ака, айни пайтда барча клубларимиз қатори “Шўртан” ҳам таътилда бўлса керак?
- Ҳа, чемпионат поёнига етгач, футболчиларга дам берилган.

- Ўз вақтида ОФК Кубогида иштирок этган жамоа кейинги йилни биринчи лигада ўтказадиган бўлди. Хўш, келгуси режалар қандай?
- Очиғи, ҳозир ҳеч нарса аниқ эмас. Футболчиларнинг қачон тўпланиши ҳақида ҳам маълум бир кун белгиланмаган.

- Гарчи “Шўртан” сафида таниқли етакчилар ўйнашган бўлсада, якунда жамоа барибир кучлилар сафини тарк этди. Бунга кўпчилик моддий имкониятнинг жуда ҳам паст бўлганлигини сабаб сифатида кўрсатмоқда. Сиз қандай фикрдасиз?
- Муваффақиятсизликнинг асосий сабабларидан бири ҳам шу.

- Мавсум якунланганига ҳам бугун роппа-роса 10 кун бўлди. Айтингчи, клуб ўз футболчилари билан ҳисоб-китоб ишларини поёнига етказдими?
- Йўқ. Биласизми, жамоанинг футболчилардан нафақат шу йилнинг ойлик маошларидан қарзи бор, балки ўтган йилги ҳисоб-китоблар ҳам тўлиқ якунига етмаган. 2012 йилги мавсумдан кўп маошлар қолиб кетган. Бу йил эса 50 фоиз қолган.

- Сиз ҳақингизда гап кетганида, кўпчилик бу йил Алиқулов учун футболчиликдаги сўнгги мавсум бўлди дейишмоқда. Яқин орада мураббийликка ўтиш режангизда борми?
- Буни ким айтди сизга. Тўғрисини айтсам, яна бемалол яшил майдонда ўйнашга кучим етади. Шундай экан ҳозирча бутсаларимни михга илмоқчи эмасман.

- Унда келаси йилни олий лигада ўтказасизми ёки “Шўртан”да қолиб, биринчи лигада ўйнайсизми?

- Элита вакилларидан ҳам таклифлар бўлмоқда. Ҳозирча бир тўхтамга келганим йўқ. Бутун эътиборимни яхшилаб хордиқ чиқаришга қаратганман. Эхтимол бу масала, январь ойида ҳал бўлса керак.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Диёр Имомхўжаев: Мени “Зоб Оҳан” қизиқтирмайди. Хитой ва Кореяни нима қиламиз? Диёр Имомхўжаев: Мени “Зоб Оҳан” қизиқтирмайди. Хитой ва Кореяни нима қиламиз?
Ўзбекистон терма жамоасининг “Зоб Оҳан”га имкониятни бой бериши...  129
Cергеевнинг голи терма жамоамизга ғалаба келтирди Cергеевнинг голи терма жамоамизга ғалаба келтирди
Туркияда ўқув йиғин машғулотларини ўтказаётган Ўзбекистон миллий...  105
Диёр Имомхўжаев: Бўрилар рақобатлашаверсин, терма жамоага чўпон керак Диёр Имомхўжаев: Бўрилар рақобатлашаверсин, терма жамоага чўпон керак
Бабаян “Обод”ни олса нима бўлади, деб кўп савол беришди. Мен зўр...  87
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: