UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  0 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  1 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  2 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  13 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  10 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  2 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  1 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  32 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  25

Аср лойиҳаси ёхуд "Донолар водийси" Янгиликлар

Аср лойиҳаси ёхуд "Донолар водийси"

Германия Футбол Иттифоқи яқинда янги футбол академияси барпо этилиши ҳақида эълон қилди.

Бу ҳақда ГФИ (DFB) расмий сайти алоҳида ёзиб чиқди.

Ўтган йилнинг куз фаслида Франкфуртда ўтказилган футбол таҳлилига бағишланган конгрессда Оливер Бирхофф бу академияни "Аср лойиҳаси"га қиёслаганди.

Оливер Бирхофф таъбири билан айтганда, янги барпо этилажак "аср лойиҳаси", яъни "донолар водийси" дея номланаётган лойиҳа аслида қандай бўлади?

Жорий йил Франкфуртда қурилиши бошланадиган академияга Германия Футбол Иттифоқи 150 миллион евро сарфлайди. Бу Германия футболи келажаги учун киритилаётган энг катта сармоя бўлади.

Мақсад - Германияни футбол оламида етакчи таҳлилий ҳудудга айлантириш. Футболдаги янги технологиялар, мураббийларни ўқитиш, футболчилар тайёрлаш, скаутлар ва ҳакамларни ўқитиш бўйича ҳам энг юқори даражага чиқиш.

Бу лойиҳа орқали немислар Германия футболининг келажакдаги бўлажак муваффақияти сирини кўришмоқда.

"Донолар водийси" академияси бу шунчаки бино эмас, балки ажойиб ғоядир"
(c) Оливер Бирхофф.

Германияда бу лойиҳани келажакда амалга ошириш 2013 йили режалаштирилган.

Германия Футбол Иттифоқидаги Академия сонларда:

220 конференция зал.
*
Матбуот анжумани залининг ўлчами - 191 квадрат метр
Академияга 15 гектар ер-майдони ажратилади
Бош бино 4 қават бўлади

Академия 3та ҳудудга ажратилади:
1. Ўқиш
2. Ривожланиш ва инновация
3. Миллий терма жамоалар

Шунингдек, академия ҳудудида бир нечта футбол майдони - 4та табиий чим ётқизилган (3та катта майдон, 1та кичик), 1та сунъий қопламали ва 1та пляж майдони бўлади.

"Барчаси бир том остида" - лойиҳа раҳбарларининг асосий ғояси шундай номланади.

Академияда барча спорт турлари билан шуғулланиш имконияти яратилади. Халқаро конференциялар уюштирилади, учрашувлар, тадқиқот, иш жараёнини бошқарув тизими ҳам яратилади. Академияда умумий ҳисобда 543 иш ўрни яратилади.

"Пуллар нафақат голларни уради, балки истеъдодларни ҳам кашф қилади", - дейди Германия Футбол Иттифоқи президенти Райнхард Гриндель.

Германияда Англия, Франция, Испания ва Португалия каби ўсмирлар терма жамоаларида кузатилаётган ўсиш, шароит ва имконият йўқ.

Шу муносабат билан ГФИ президенти Райнхард Гриндель қуйидаги фикрларни билдирди:

"Агарда бу каби пуллар бўлмаса, унда айёрроқ бўлмоқ лозим. Шу боисдан ҳам бизга янгиланган Германия Футбол Иттифоқи ва янги академия зарур. Бу лойиҳа Германия футболи учун яна бир олдинга ташланган қадам бўлади. Барчаси бир том остида бўлади. Ўсмирлар терма жамоасидан тортиб токи Миллий терма жамоага қадар ҳамма бир жойда бўлади. Тажриба ва билим алмашишади. Мураббийлар ҳам ҳамкасбларидан ўзларига керакли маслаҳатларни олиш имкониятига эга бўлишади. Германия Футбол Иттифоқи нафақат турли ёшдаги терма жамоаларга, балки ҳаваскор футболга ҳам алоҳида эътибор қаратади. Чунки кўплаб иқтидорли ёшлар футболдаги илк қадамларини нопрофессионал, ҳаваскор клубларда бошлашади. Уларга ҳам эътиборли бўлиш керак. Кичик жамоаларга қанча кўп ёш футболчилар келишса, шунда янги истеъдод соҳибларини саралаб олиш имконияти кенгаяди. Ҳаваскор жамоалар ҳам жаҳонга йирик иқтидорларни кашф қилиб беришлари мумкин. Шу сабабдан ҳам Германия Футбол Иттифоқи "Донолар водийси" лойиҳаси орқали ҳаваскор футболга ҳам жиддий эътибор қаратади", - деди Райнхард Гриндель.

Германия Футбол Иттифоқининг асосий вазифалари нималардан иборат?

БИРИНЧИдан, академиядаги барча персоналларни ўқитиш ва квалификацияни ошириш. Гап фақат мураббийлар ҳақида кетмаяпти, балки скаут ва таҳлилчилар ҳам назарда тутилмоқда. Чунки футболда скаут ва таҳлилчиларнинг тутган ўрни юқори аҳамиятга эга. Ҳар қандай кичик детал мағлубият ёки ғалабага бош сабабчи бўлиши мумкин. Айнан шу фалсафа асосида Германия Футбол Иттифои (DFB) иш юритади.
Шунингдек, ҳакамлар тайёрлаш бўйича ҳам алоҳида дастур ишлаб чиқилади.

ИККИНЧИдан, миллий терма жамоани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш. Ҳар қайси ходим, мураббий ёки таҳлилчига ишлаши учун барча керакли шароитлар яратиб берилади. Футболчилар учун уларни ўсишларини, натижаларини кузатиб ва кўрсатиб борадиган махсус дастур ишлаб чиқилади.

УЧИНЧИдан, футболга кириб келаётган янги технологияларни йўлга қўйиш ва улардан унумли фойдаланиш. Академияда бир қанча ҳудудлар бўйича алоҳида (Руҳият, тиббиёт ва ҳоказо) экспертлар гуруҳи ишлайди. Шунингдек, академиянинг ўзининг янги технологиялар ва дастурлар билан жихозланган лабораторияси бўлади. Бош ҳомий этиб эса SAP танланган.

Шу тариқа Германия Футбол Иттифоқи ўзининг "Донолар водийси" дея номналанаётган футбол академиясини барпо этмоқчи.

DFB "Футболни қандай ўйналади", деган саволга "Германия Футбол Иттифоқидаги академия"дан сўранглар, дея жавоб беришларини истамоқда.


Бу йўлда ГФИ дастлабки қадамни ўтган йили кузда ташлаганди. Айнан ўшанда Франкфуртда футбол таҳлилига бағишланган DFB академиясининг биринчи конгресси бўлиб ўтганди. Ўшанда 200 ортиқ меҳмонлар иштирок этишди. Европанинг етакчи жамоаларининг таҳлилчилари, мураббийлар қатнашишди ва футбол оламидаги актуаль мавзуларда муҳокамалар бўлиб ўтди.

Шаҳбоз Беғамов тайёрлади.

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика