Асқар Толибжонов Таиландга учиб кетди

Aziz Tukhtamuradov
3 сен 2014, 17:16
Терма жамоалар Маркази директори Асқар Толибжонов Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ўйинларини кузатиш учун бугун эрталаб Бангкокка учиб кетди.

Толибжонов бугун тонгда Таиланд пойтахтига йўл олди.

Эртага эса ЎФФ терма жамоалар техник директори Рустам Акрамов ҳам ўсмирлар ўртасидаги Осиё биринчилигини кузатиш учун учиб кетади.

Осиё чемпионати якунланганидан сўнг эса ўша ернинг ўзидан 15-сентябрь куни Жанубий Кореяга Осиё ўйинлари томон йўл оладилар.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia