

Асенсио учта гол уришга муваффақ бўлди.
"Биринчи баҳс оғир ўтишини билгандик, чунки турнирни яхши бошлаш жуда муҳим. Испания ажойиб футбол намойиш этди. Ўзим учун хурсандман, аммо биринчи навбатда - жамоа учун. Энди Португалия ҳақида ўйлашимиз керак, чунки турнир жуда қисқа ва мағлубиятга ҳаққимиз йўқ.
Мақтовлар бошни айлантириб қўймаслиги керак, камтар бўлиб қолишим лозим. Ҳаммасини жамоам учун бажаряпман" - дейди Асенсио.



