АСEАН чемпионати-2022. Бугун иккинчи финалчи маълум бўлади

Eldor Akmurzayev
10 янв 2023
Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари ўртасида 14-маротаба ташкил этилган АСEАН чемпионати ўзининг якуний палласига кирмоқда.

Бугун, мусобақанинг 2-финалчиси аниқланади. Соат 17:30 да старт оладиган учрашувда Таиланд Малайзия билан баҳс олиб боради. Улар ўртасидаги илк учрашувда малайзияликлар ўз майдонида 1:0 ҳисобида зафар қучганди. Мазкур жуфтлик ғолибига финалда Вьетнам рақиблик қилади. Ўз навбатида улар 1/2 босқичда Индонезияни 2 ўйин натижасига кўра (0:0, 2:0) мағлуб этди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг амалдаги ғолиби Таиланд ТЖ ҳисобланади. Энг кўп титул ҳам “жанговар филлар” ҳисобида – 6 та.

АСEАН чемпионати-2022 финали ҳам 2 учрашувдан иборат бўлади ва баҳслар 13 ҳамда 16 январь саналарида бўлиб ўтади.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia