

Артур Геворкян Туркманистон терма жамоаси билан Гуамга қарши ўйинга тайёргарлик кўрмоқда. Жамоамиз сардори "Нефтчи" билан бўладиган ўйинда "аждарлар"га ёрдамлаша олмайди. Футболчимиз жамоамизга бўлажак ўйинда омад тилади ва ғалабани кутиб қолишини таъкидлади.
Артур Геворкян: Барчага салом! Севимли жамоам ҳақида жуда қайғурмоқдаман. "Нефтчи" устидан жамоадошларим ғалаба қозонишларини интиқлик билан кутиб қоламан. Биз албатта ғалаба қозонишимиз керак. Ўйинни интернет орқали кузатиб бораман. Олға йигитлар!



