Артета МЮга қарши ўйиндан олдин таркибдаги йўқотишлар ҳақида гапирди

Mirjalol Normatov
1 дек 2021, 22:51
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйин олдидан таркибдаги муаммолар ҳақида гапирди.

Унинг айтишига кўра, камида икки нафар асосий таркиб футболчиси ўйинда қатнашмайди.

"Жака ва Колашинац ўйинга тайёр эмас. Букайо Саканинг ҳолатидан бироз шубхамиз бор. "Ньюкасл"га қарши ўйинда яна бир қанча футболчиларимиз кичик жароҳат орттириб олган", - деди мутахассис.

"Манчестер Юнайтед" - "Арсенал" учрашуви эртага тунда бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football London

Сўнгги янгиликлар

Барча ›