

Бу ҳақда "шаҳарликлар" устози Пеп Гвардиола маълум қилди.
"Вазият жиддий деб ўйламайман, лекин менимча у навбатдаги бир нечта ўйинни ўтказиб юборади. Кўрамиз", - деди Гвардиола.
Футболчи Бельгия терма жамоасида жароҳат олганди. Де Брюйне Миллатлар лигаси доирасида Англияга қарши беллашув (1:2)нинг иккинчи бўлимида алмаштирилган эди. Ўша ўйиндан кейин у терма жамоа лагерини ҳам тарк этганди.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" - "Арсенал" учрашуви эртага, 17 октябрь куни Тошкент вақти билан 21:30да старт олади. Учрашувдан матнли трансляцияни "Championat.asia"да ўқиб боришингиз мумкин бўлади.



