"Арсенал"га нидерландиялик форвард керак

2 июл 2020, 03:03
"Лион" ҳужумчиси Мемфис Депай фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.

Le 10 Sport хабарига кўра, Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи Микель Артета 26 ёшли форварднинг хизматларига қизиқиш билдирган. Депайнинг "Лион" билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган, футболчи янги шартнома борасидаги таклифни рад қилди. "Тўпчилар" ушбу вазиятдан фойдаланиб қолишни мақсад қилган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Le 10 Sport