"Арсенал" тез орада Мартинелли билан шартномани узайтириш борасида музокараларни бошлайди

Alisher
19 дек 2021, 15:22
"Арсенал" форварди Габриэл Мартинелли клуб билан шартномани узайтириши мумкин.

Лондон клуби 20 ёшли бразилиялик билан шартномани узайтириш борасидаги музокараларни яқин ҳафталарда бошлайди. Унинг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Мартинелли жорий мавсум 14та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 3та ассист қайд этди.

Transfermarkt ўйинчини 22 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira