"Арсенал" Себальоснинг ижарасини узайтирмоқчи эмас

Alisher
31 мар 2021
"Арсенал"да ижара асосида ўйнаётган "Реал" хавбеки Дани Себальос ёзда Лондондан кетиши мумкин.

"Канонирлар" испаниялик футболчи билан шартномани узайтирмасликка қарор қилишди, сабаби ўйинчи ўзини керакли ролда кўрсата олмаган.

Хабарларга кўра, Себальоснинг ўзи Зинедин Зидан жамоасидаги ўрин учун курашмоқчи ва Мадридга қайтишга тайёр.

Хавбек жорий мавсум АПЛ доирасидаги 19та ўйинда майдонга тушиб, 2та ассист қайд этди.


AlisherMuallif
Manba: El Confidencial