

Клуб франциялик футболчи билан унинг муддатини кўрсатмасдан, узоқ муддатли шартнома имзолаганини маълум қилди.
Олдинроқ 22 ёшли футболчининг шартномаси 2027 йилгача мўлжаллангани ва ундаги маош йилига 10 миллион фунт стерлингни ташкил қилиши маълум бўлганди.
Салиба 2022/23 йилги мавсум АПЛда 27 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 4 та сариқ карточка олди.




