"Арсенал" "Рома"дан Жака учун 20 миллион евро олмоқчи

Alisher
30 май 2021
"Арсенал" ярим ҳимоячи Гранит Жака учун "Рома"дан қанча маблағ олмоқчи эканлиги маълум.

"Канонирлар" 28 ёшли швейцариялик футболчи учун 20 миллион талаб қилмоқда.

Футболчига қизиқиш билдираётган "Рома" ўйинчи учун 13 миллион евро таклиф қилди, аммо лондонликлар таклифга рад жавобини беришди.

Жака 2020/21 йилги мавсум "Арсенал" сафида 45та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 2та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: Gazzetta dello Sport