"Арсенал" Луисга янги шартнома таклиф қилади

Alisher
24 июн 2020, 10:20
Лондоннинг "Арсенал" клуби раҳбарияти ҳимоячи Давид Луиснинг келажаги борасида қарор қабул қилишди.

Хабарларга кўра, 33 ёшли бразилиялик футболчига 2020/21 йилги мавсумнинг сўнггига қадар мўлжалланган шартнома таклиф қилинади.

Томонлар ўртасидаги тузилган айни дамдаги битим июнь ойининг сўнггида якунига етади.

Эслатиб ўтамиз, Давид 2019 йилнинг ёзида "Челси"дан "Арсенал"га ўтган эди.

Бразилиялик футболчи жорий мавсум АПЛ доирасидаги 26та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Talksport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›